Россия терма жамоаси бош мураббийи ҳамда собиқ "Ювентус" ва "Реал" бош мураббийи Фабио Капелло Чемпионлар Лигаси бўлажак ярим финал ўйинлари ҳақида интервю берди.
"Реал" учун "Ювентус" энг яхши танлов деб ҳисобланадими? Саволсиз, мадридликлар хурсанд бўлишмоқда. Менда ўтмишим орқали "Реал"га нисбатан ожизлигим бор. Ҳар қандай ҳолатда биз "Барселона" ва "Бавария" билан бир даражада турадиган буюк клуб ҳақида гаплашаяпмиз. Бу учта жамоадан Анчелоттини жамоаси ҳимояда энг яхши ўйнайди.
Лекин ҳозир ҳар қандай ҳолат бўлиши мумкин. "Ювентус"да ажойиб ва сифатли ўйинчилар бор. Мен кўп клубларни шуғуллантирганман, лекин менда Пирлодек узатма берадиган ўйинчи бўлмаган.
"Ювентус" учун биринчи ўйин жуда муҳим. "Юве" - уй жамоаси, асосийси - уйдаги ўйинда гол ўтказмаслик". - деди Капелло.