Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси муддатидан олдин Бундеслига чемпионлигини қўлга киритиб қўйганлиги боис 31-турда “Байер”га қарши ўйинда Чемпионлар лигаси ярим финалидан олдин куч тежаш мақсадида баъзи асосий таркиб ўйинчиларига дам берди.
Биринчи таймда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлимда эса дастлаб Чалханоглу, сўнгра Брандт гол киритиб мезбонларга муҳим 3 очкони тақдим этишди. Ушбу мағлубиятдан сўнг “Бавария” энг яъқин таъқибчисини 14 очкога орқада қолдирган ҳолда пешқадамлик қилаётган бўлса, “Байер” 60 очко билан 3-ўринда бормоқд.
Байер – Бавария 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 55 Чалханоглу, 2:0 – 81 Брандт.
Байер – Лено, Хильберт, Едвай, Топрак, Венделл, Райнартц, Рольфес, Бельараби (Юрченко, 90), Чалханоглу (Брандт, 75), Сон Хын Мин, Кисслинг (Дрмич, 75).
Бавария – Нойер, Рафинья, Мартинес (Бенатия, 62), Данте, Вайзер, Лам (Алькантара, 64), Гаудино, Штридер, Швайнштайгер, Гетце, Писарро (Гертлер, 72).
Огоҳлантиришлар: Данте (71), Рафинья (87), Бельараби (87), Швайнштайгер (89), Вайзер (90)