Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби ярим ҳимоячиси Илзат Ахметов Россия кубоги финали биринчи ўйинидан сўнг Москванинг ЦСКА клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев билан бўлган суҳбати ҳақида гапирди.
“Ўйиндан кейин Аббосбек билан нима ҳақида гаплашдингиз? Фақат унинг аҳволини сўрадим. Файзуллаев топ футболчими? Ҳа", - дея футболчининг сўзларини келтиради РБ Спорт.
Илк учрашув “ВEБ Арена” стадионида бўлиб ўтган ва 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланган эди. "Зенит"нинг ЦСКАга қарши жавоб учрашуви 15 май куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.