Кириш Регистрация
27/07 20:00 Андижон 2-0 Бухоро
27/07 20:00 Локомотив 3-1 Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор
29/07 20:00 Динамо - Қўқон-1912

Бир клуб «Бавария» юлдузи Диаснинг трансферини орзу қилмоқда

Баҳо:
+ | -

Колумбия терма жамоаси ва Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Луис Диас Саудия Арабистони чемпионати клубларидан бирининг манфаатлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда инсайдер Джанлуиджи Лонгарининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилган.

Манба маълумотларига кўра, «Ал-Ҳилол» раҳбарияти колумбиялик юлдузнинг трансферини амалга оширишни орзу қилмоқда. Аввалроқ Саудия клуби нидерландиялик вингер Крисенсио Саммервилл билан кучайган эди.

Бундеслиганинг ўтган мавсумида 29 ёшли Диас 32 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди. Колумбиялик футболчининг «Бавария» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача мўлжалланган. Футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:18, 25.07.2026.
Ўқилди: 3141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик