Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Диоманде трансфери учун суперклубни танлади

Баҳо:
+ | -

«РБ Лейпциг»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ян Диоманде фаолиятини Испания чемпионатининг топ-клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скиранинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилган.

Мавжуд маълумотларга кўра, 19 ёшли ивуарлик вингер Мадриднинг «Реал» клубига ўтишга тайёр. Томонлар ўртасида шахсий шартнома шартлари бўйича ижобий музокаралар бўлиб ўтди.

Мадрид гранди тез орада футболчи бўйича янги таклиф билан қайтади. Аввалроқ Германия томони 100 миллион евролик суммани рад этган эди.

Германия чемпионатининг ўтган мавсумида Ян 33 та учрашув ўтказди. Вингер ўз ҳисобига 12 та гол ва 8 та голли узатма ёздириб қўйди.

Киритилди: 14:28, 25.07.2026.
Ўқилди: 1240 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик