Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Альварес вакиллари "Барселона"га футболчининг режаларини маълум қилди

Баҳо:
+3 | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес "Барселона"га ўтиш истагидан қайтмаган ва трансферни амалга ошириш учун ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Журналист Виктор Наварро маълумотига кўра, аргентиналик футболчининг вакиллари "Барселона" раҳбариятига Альварес яқин вақт ичида "Атлетико" ижрочи директори Мигел Анхель Хиль Марин билан учрашиш ниятида эканини билдирган.

Учрашувда 26 ёшли ҳужумчи ўз трансфери масаласини муҳокама қилиши кутилмоқда. Катта эҳтимол билан, Альварес яна бир бор "Барселона"га ўтиш истагини клуб раҳбариятига очиқ маълум қилади.

Аввалроқ Хулиан Альварес "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне билан ҳам бу масалада суҳбатлашган эди. Бироқ аргентиналик мутахассис ватандошига ушбу вазиятда ёрдам бера олмаслигини тушунтирган.

Айни пайтда "Атлетико" раҳбарияти "Барселона" билан Хулиан Альварес трансфери бўйича музокара олиб боришдан ҳали ҳам бош тортмоқда.

Киритилди: 11:02, 17.08.2026.
Ўқилди: 2965 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик