Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

«Барселона» ўз ярим ҳимоячисини Португалия клубига сотмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Томми Маркес «Брага»га ўтишга жуда яқин. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, Португалия клуби 19 ёшли футболчининг трансфери бўйича каталонияликлар билан келишувга эришган.

«Барселона» ўз академияси тарбияланувчисининг сотувидан 10 миллион евро ва яна 2 миллион евро бонус кўринишида ишлаб олади. Ёш испаниялик футболчига Германия Бундеслигасининг икки клуби ҳам қизиқиш билдирган эди, бироқ у «Брага» вариантини маъқул кўрди.

Томми Маркес «Барселона»нинг асосий таркибида шу йилнинг февраль ойида, Ла Лига доирасидаги «Мальорка»га қарши ўйинда дебют қилган эди. Transfermarkt портали томонидан 3 миллион еврога баҳоланаётган ярим ҳимоячи умумий ҳисобда каталонияликларнинг асосий жамоасида 2 та учрашувда майдонга тушган.

Киритилди: 06:55, 17.08.2026.
Ўқилди: 2061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик