Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

Майк Тайсон Марадона ва Месси ўртасида танлов қилиб, тарихдаги энг буюк футболчини айтди

Баҳо:
+1 | -

Супероғир вазн тоифасида бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони ҳамда Халқаро бокс шон-шараф зали аъзоси, 59 ёшли америкалик Майк Тайсон тарихдаги энг буюк футболчи кимлигини айтди.

— Яқинда ЖЧ финалида бўлдингиз ва Лионель Месси номи туширилган либосни кийдингиз. Шунингдек, Диего Марадона билан ҳам муносабатингиз бор эди, ҳатто бир сафар уни қучоқлагандингиз. Шундан келиб чиқиб сўраш ўринли: энг буюги ким — Мессими ёки Марадона?

— Мен ҳамиша Марадонами тарихдаги энг буюк ўйинчи деб ҳисоблайман. Лекин унинг энг буюклиги Мессининг буюк эмаслигини англатмайди. Мен Марадонами танийман, аммо Мессини яхши билмайман. Мен Мессини ҳурмат қиламан ва яхши кўраман. Лекин уни Марадонани билганимдек билмайман. У ажойиб инсон эди. Марадона мен учун акадай бўлиб қолганди. Месси буни тўғри тушунади, — дейди Тайсон.

Киритилди: 15:04, 25.07.2026.
Ўқилди: 215 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик