Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор - Пахтакор

«Манчестер Сити» спорт директори Ҳусанов билан шартнома узайтирилганига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» спорт директори Угу Виана Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов билан шартнома узайтирилгани ҳақида фикр билдирди.

«Абдуқодир Англияга келганидан буён эришган тараққиётидан жуда мамнунмиз ва катта таассурот олдик. Биз унинг нафақат ажойиб ёш инсон, балки юқори савияли ҳимоячига айланаётганини кўряпмиз. Аммо биламизки, бу ҳали бошланиши, холос.

Унинг жисмоний ва техник салоҳияти энг юқори даражада. Жаҳон даражасидаги марказий ҳимоячи бўлиши учун унда барча имкониятлар мавжуд.

У атиги 22 ёшда ва энг яхши йиллари ҳали олдинда. Унинг янада ривожланиш имконияти ҳаммага яққол кўриниб турибди. Шунинг учун ҳам унинг “Манчестер Сити” билан янги шартнома имзолаганидан жуда хурсандмиз ва у яқин йилларда Энцо Маресканинг режаларида муҳим ўрин тутишига ишонамиз», — деди Виана «шаҳарликлар» расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» билан Абдуқодир Ҳусанов ўртасидаги янги шартнома 2031 йил ёзига қадар амал қилади.

Манба: sports.kz
Киритилди: 18:10, 25.07.2026.
Ўқилди: 383 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик