Англия Премер-лигасининг 37-туридан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” учрашувидан сўнг “қизил иблислар” ярим ҳимоячиси Хуан Мата ўз фикрларини билдирди.
- Ғалаба қозонишимиз мумкин бўлган учрашувда очкони қўлдан чиқардик. Жамоамиз имконият бор эди. Фақатгина, ундан ўзимиз фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда голга тортадиган кўплаб имкониятлардан бирортасидан унумли ишламадик. Натижада, рақиб бизни хато қилишга мажбур қилди. Шунинг оқибатида дурангга тортадиган вазиятдан фойдаланишди, - дейди испаниялик ярим ҳимоячи.