Кириш Регистрация
18/04 00:00 Бавария - Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити - Реал Мадрид
18/04 00:00 Бавария 1-0 Арсенал
18/04 00:00 Манчестер Сити 1-1 Реал Мадрид
18/04 12:00 Тожикистон 2-0 Жанубий Корея
18/04 14:00 Эрон 3-1 Афғонистон
18/04 16:00 Япония 2-3 Қирғизистон
18/04 18:00 Индонезия 1-0 Австралия
18/04 19:00 Кувайт 2-1 Баҳрайн
18/04 20:30 Иордания 1-2 Қатар
19/04 12:00 Хитой - Вьетнам
19/04 14:00 Австралия - Саудия Арабистони
19/04 16:00 Мьянма - Таиланд
19/04 18:00 БАА - Япония
19/04 19:00 Ироқ - Ўзбекистон
19/04 20:30 Хитой - Жанубий Корея
19/04 20:30 Таиланд - Саудия Арабистони
19/04 21:30 Женоа - Лацио
19/04 23:00 Тожикистон - Ироқ
19/04 23:45 Кальяри - Ювентус
20/04 00:00 Ницца - Лорьян
20/04 00:00 Атлетик Бильбао - Гранада
20/04 05:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
20/04 12:00 Қирғизистон - Тожикистон
20/04 14:00 Афғонистон - Кувайт
20/04 16:00 Жанубий Корея - Япония
20/04 17:00 Сельта - Лас-Пальмас
20/04 18:00 Малайзия - Вьетнам
20/04 19:00 Лутон - Брентфорд
20/04 19:00 Шеффилд Юнайтед - Бёрнли
20/04 19:00 Баҳрайн - Эрон
20/04 19:15 Райо Вальекано - Осасуна
20/04 20:00 Нант - Ренн
20/04 20:30 Кувайт - Ўзбекистон
20/04 21:00 Эмполи - Наполи
20/04 21:30 Валенсия - Бетис
20/04 23:30 Вулверхэмптон - Арсенал
20/04 23:45 Верона - Удинезе
21/04 00:00 Ланс - Клермон
21/04 00:00 Жирона - Кадис

«Барселона»нинг финаллари

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг «Барселона» клуби янги асрда 3 марта Чемпионлар лигасида ғолибликни қўлга киритиб, ХXI асрдаги энг яхши натижани қайд этиб турибди. Furkat.uz сайти «Барса»нинг Чемпионлар кубоги (лигаси)даги барча финаллари ҳақида тўхталиб ўтади.

1. «Бенфика» - «Барселона» 3:2 (1961-йил)
Берн. «Ванкдорф» 33000 томошабин
Голлар: Агуаш (30), Рамалец (32 авт), Колуна (55) – Кочиш (20), Цибор (75)

Чемпионлар кубогида кетма-кет 5 марта Мадриднинг «Реал» клуби ғолибликни қўлга киритгач, 1961-йилда «Бенфика» уларни «тахт»дан ағдарди. Швейцарияда кечган финалда «Барселона» Португалия грандига қарши кечган ўйиннинг 20 дақиқасидаёқ Кочишнинг голидан сўнг олдинга чиқиб олган эди. 30 дақиқада Агуаш мувозанатни тиклайди. Икки дақиқадан сўнг эса Рамалец ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи бўлимда Колуна ҳисобни оширишга муваффақ бўлади. Циборнинг 75 дақиқада киритган голи, фақатгина ҳисобнинг қисқаришига олиб келди холос. Шу тариқа каталонияликлар нуфузли турнирдаги дастлабки финалларида имкониятни бой беришди.

2. «Стяуа» - «Барселона» 0:0 пен. 2:0 (1986-йил)
Севиля. «Роман Санчес Писхуан» 70000 томошабин
Пеналтилар: Мажяру (ноаниқ), Белёни (ноаниқ), Лекетуш (гол), Балинт (гол) – Алесанко (ноаниқ), Педраса (ноаниқ), П.Алонса (ноаниқ), М.Алонса (ноаниқ)

Орадан 25 йил ўтиб «Барса» яна финалга чиқади. Бу сафар Руминиянинг «Стяуа» жамоаси рақиб бўлади. Севиляда 70 минг мухлис кўз ўнгида кечган ўйиннинг 120 дақиқаси мобайнида ҳисоб очилмади. Шу тариқа жамоалар пеналтилар сериясига мурожат қилишди. 11 метрлик белгиларнинг бирортасидан ҳам фойдалана олмаган Каталонияликлар анирекорд ўрнатиб, кубокдан бебахра қолишди. Испан клуби вакилларининг 4 та пеналтилари ҳам ноаниқ чиқди. Бунда Румин клуби посбони Хелмут Дукадамнинг ўрни беқиёс бўлди. Шундай қилиб «Барселона» учун мазкур соврин яна армон бўлиб қолади.

3. «Барселона» - «Сампдория» 1:0 (1992-йил)
Лондон. «Уембли». 70827 томошабин
Гол: Куман (111)

Каталонияликлар ниҳоят ўз орзуларига эришишди. «Барселона» Чемпионлар кубогининг сўнгги соҳибидир. Боиси келгуси мавсумдан турнир Чемпионлар лигаси дея ўзгартирилади. Йохан Кройфнинг «dream team»и ўша мавсум рақибларини асло аяб ўтирмаган эди. Финалда «кўк анорранглилар» Италиянинг «Сампдория» клуби қабул қилишди ва қўшимча дақиқаларда Куманнинг киритган ягона голи эвазига мусобақадаги илк ғолиблигини тантана қилишди.

4. «Милан» - «Барселона» 4:0 (1994-йил)
Афина. «Олимпийский» 70000 томошабин
Голлар: Массаро (22, 45+2), Савичевич (47), Десайи (58)

«Барселона» тарихидаги энг аламли мағлубият. Кройффнинг «dream team»и Афинада «сочилиб» кетган эди. Шу куни Капелло бошчилигидаги «Милан»ни тўхтатиб қолишнинг иложи йўқдек эди. «Россонерлар» ҳужумчиси Массаро биринчи таймдаёқ «дубл» қайд этиб, жамоасининг ишини анча осонлаштирганди. Иккинчи бўлимда италян клуби сафида Савичевич ва Десайи бир мартадан тўп киритишиб, «Барса» учун ҳисобни дахшатли кўринишга олиб келишди – 4:0

5. «Барселона» - «Арсенал» 2:1 (2006-йил)
Париж. «Стад де Франс» 79500 томошабин
Голлар: Это’О (76), Белетти (81) – Кемпбелл (37)

«Барселона»нинг янги асрдаги илк финали жамоа учун муваффақиятли кечди. Ўйиннинг 18 дақиқасидаёқ Норвегиялик ҳакам Тере Хауге Лондонликлар посбони Йенс Леманни майдондан четлатди. Натижада «Барса» 70 дақиқадан кўпроқ вақт мобайнида майдонда бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилди. Қизил карточкадан сўнг «Арсенал» футболчилари эсанкираб қолишмади. Аксинча олдинга интилишди ва 37 дақиқада Сол Кемпбелл жамоасини олдинга олиб чиқади. Иккинчи таймда Каталонияликлар анча ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Натижада Это’О 76 дақиқага келиб ҳисобни тенглаштирган бўлса, 5 дақиқадан сўнг майдонга захирадан қўшилганига ҳали 10 дақиқа бўлмаган Белетти жамоаси учун «олтин гол»га муаллифлик қилди ва «Барса» икки карра Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

6. «Барселона» - «Манчестер Юнайтед» 2:0 (2009-йил)
Рим. «Олимпийский» 62467 томошабин
Голлар: Это’О (10), Месси (70)

Месси етакчилигидаги «Барса» Римдаги финалда Роналду етакчилигидаги «Манчестер Юнайтед» билан беллшади. Каталонияликлар ҳужумчиси Самуел Это’О 10 дақиқадаёқ жамоасини олдинга олиб чиқади. Иккинчи бўлимда эса Месси яна бир гол киритиб, жамоасининг ғалабасини мустаҳкамлайди. Ўша йили Гуардиола мураббийлигидаги «Барса» 6 та мусобақада зафар қучган эди.

7. «Барселона» - «Манчестер Юнайтед» 3:1 (2011-йил)
Лондон. «Уембли» 87695 томошабин
Голлар: Педро (27), Месси (54), Виля (69) – Руни (34)

2 йилдан сўнг «Барса» ва «МЮ» яна финалда учрашишди. Бу сафарги ўйиндан олдин кўпчилик Фергюссон шогирдларининг реванш олишларини таҳмин қилаётганди. Бироқ Гуардиола яна бир бор ўз сўзини айтди. Биринчи бўлимда Педронинг голига «қизил иблислар» сафида Руни жавоб қайтаради. Бироқ иккинчи таймда Месси ва Вилянинг голларига инглизлар сафида жавоб берувчи ўйинчилар топилмади. Шу тариқа «Барселона» жамоаси 6 мавсум ичида 3 маротаба Чемпионлар лигасида муваффақият қозонди.

Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 20:49, 22.05.2015.
Ўқилди: 7922 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.