Мавсум якунлангач "Боруссия" Дортмундни тарк этадиган Юрген Клопп вақти келиб "Бавария"да ишлаши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди.
"Ҳа, албатта, шундай бўлиши мумкин. Аммо "Боруссия"дан тўғридан-тўғри "Бавария"га ўтиб иш бошлаш қийин. Буни Мюнхендагилар ҳам яхши билишади.
Германияда яна бошқа бир қанча қизиқарли лойиҳалар ҳам бор", - дейди Клопп.