"Қироллик клуби" футболчилари кеча "Хетафе" дарвозасига 7 та гол киритган ҳолда мавсумдаги голлари сонини 162 тага етказдилар ва янги рекорд ўрнатдилар.
"Бланлос"лар ўтган мавсумда 160 та гол (60 учрашувда) киритган ҳолда энг яхши натижани қайд этган эдилар. Жорий мавсум эса ушбу натижани янада яхшилаган ҳолда 162 та голга (59 учрашувда) етказишга муваффақ бўлдилар. Мазкур голларнинг 118 таси Ла Лигада, 24 таси чемпионлар лигасида, 11 таси Қирол кубогида, 6 таси клублараро Жахон чемпионатида, 2 таси Европа суперкубоги ва яна биттаси Испания суперкубогида нишонланган.
Жамоа бундан ташқари Ла Лигада бир мавсумда гол киритиш борасида ҳам ўз тарихларидаги энг яхши 2-натижани қайд этди. Жорий мавсум примерода 118 та гол киритилган бўлса, энг яхши натижага 2011-12 мавсумида эришилган эди - 121 гол!