Франциянинг «ПСЖ» жамоаси ҳужумчиси Златан Ибрагимовичнинг агенти Мино Райола «Милан» президенти Сильвио Берлусконининг швециялик тўпурар Италияга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотига изоҳ берди.
«Берлускони «Ибрагимович «Милан»га қайтиши мумкин», дедими? Аввал ҳам айтганимдек, ҳозирги шароитда юлдузлар Италияга қайтишмайди. Сильвиодан бундай сўзларни эшитишдан хурсандман, лекин бунинг имкони бор деб ўйламайман», - деди Райола.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович 2012 йили айнан «Милан»дан «ПСЖ»га ўтган эди. Жорий мавсумда Златан Франция чемпионатида 24та ўйин ўтказиб, 19та гол урди ва 6та самарали тўп узатишни амалга оширди.