GAZETTA DELLO SPORT нашри тарқатган хабарларга кўра, Лондоннинг "Челси" клуби дарвозабони Тибо Куртуа ёзда "Реал" жамоасига ўтиши мумкин. Ушбу нашр бундан олдин "Мадрид" Де Хеани харид қилишга жуда яқин деб хабар берганди лекин Рафаэл Бенитес Куртуа вариантини маъқул кўрди.
Ҳали тасдиқланмаган хабарлар шу айтмоқдаки, "Реал" мазкур дарвозабон учун сенсацион 72 миллион фунт стерлинг таклиф қилиш арафасида. Лекин transfermarket.co.uk портали белгиялик дарвозабоннинг нархини 26,4 миллион фунт дея баҳоламоқда.