Пойтахтимизда жойлашган "Ўзбекистон" спорт мажмуасида бокс бўйича Осиё чемпионатида ҳамюртларимиз ярим финал учрашувларини ғалаба билан бошлашди.
46 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган Халимбек Утегенов ярим финал учрашувида афғанистонлик Какат Масвер билан беллашди. Тажриба борасида рақибидан устун бўлган Халимбек якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жаҳонгир Раҳмонов (Ўзбекистон) ва Кейсуке Матсумото (Япония) ўртасида ўтган жангда боксчимиз рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 54 килограмм вазн тоифасида финал йўлланмасини қўлга киритди.
Шунингдек 60 кг Саиджамшид Сафаров, 66 кг, Темурбек Саъдуллаев, 75 кг Дилшодбек Рўзиметов, +80 кг Қосимхон Қосимов каби ёш боксчиларимиз ҳам финал йўлланмаларини қўлга киритди.
Бугун Осиё чемпионатининг навбатдаги ярим финал учрашувлари 14:00 дан “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.