"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ дарвозаони Эдвин ван дер Сар жамоа посбони Давида де Хеанинг кетиши билан боғлиқ воқеаларга муносабатини билдирди.
"У кетса, ўрнига кимларни таклиф этишларини билмайман. Бу мавзуда кўп мунозаралар бўлмоқда. Агар у қолишни истаганда янги шартнома имзолаган бўлар эди.
Мавсум 11 футболчи билан бошланади, аммо баъзи нарсалар иш бермаслиги мумкин, аммо ҳеч кимни алмаштириб бўлмас деб ҳисобламаслик керак. Ишонаман, агар Давид кетса унинг ўрнига муносиб ўринбосар топилади.
Де Хеанинг реакцияси ажойиб, бурчак тўпларини яхши ўқий олади. У анча ўсди. Ван Галга ҳимояилар ортида тура оладиган ва оёқда яхши ўйнай оладиган дарвозабонлар ёқади. Виктор Вальдес "Барселона"да худди шунай ўйнаган, аммо клуб бошқача типдаги дарвозабон изламоқда, шекилли", - дейди Ван дер Сар.