Кириш Регистрация
13/10 00:00 Ковентри Сити 4-1 Ньюкасл
13/10 00:00 Леванте 3-3 Севилья
13/10 12:45 Ньюкасл Жетс 1-3 Гамба Осака
13/10 15:00 Шангхай Порт 1-1 Тэжон Хана Ситизен
13/10 15:00 Поханг Стилерс 0-2 Жоҳор Дорул Таъзим
13/10 15:00 Кёто Санга 1-0 Ратчабури
13/10 17:15 Конган Ханой 0-1 Кашима Антлерс
13/10 17:15 Бурирам Юнайтед 0-1 Бейжинг Гуоан
13/10 21:00 Ас-Садд 0-2 Ал-Ҳилол
13/10 21:45 Сабаҳ 2-0 Славия
13/10 21:45 Ланс 0-2 Спортинг
13/10 23:15 Ал-Иттиҳод - Шабаб ал-Аҳли
13/10 23:59 Галатасарой 1-4 Барселона
13/10 23:59 Атлетико 2-0 Ман. Юнайтед
13/10 23:59 Арсенал 3-0 Лилль
13/10 23:59 Вильярреал 3-1 Наполи
13/10 23:59 Интер 3-4 Брюгге
13/10 23:59 РБ Лейпциг 1-0 ПСВ
13/10 23:59 Викинг 3-3 Бавария

Испания футбол лигаси ЖЧ-2022 ўтказилиши юзасидан ФИФА устидан даъво аризаси топширди

Баҳо:
+ | -

Испания Профессионал футбол лигаси Спорт арбитраж судига ФИФА устидан Қатардаги 2022 йилги жаҳон чемпионати ноябрь-декабрда ўтказилиши юзасидан даъво аризаси топширди. Бу ҳақда Испаниядаги “АС” нашри хабар тарқатмоқда. 

Лига уч нафар мустақил эксперт ёрдамида ҳисоб-китоб ўтказиб, унга кўра жаҳон чемпионати ўтказилиши муддатлари кўчирилишидан лига 65 млн евро зиён кўриши аниқланди. Бу эътирозларга барча Европа футбол лигалари рози бўлди, бироқ расмий даъво қилувчи сифатида фақат испан лигаси чиқмоқда.

Ўтган йилнинг декабрида Европа клублари уюшмаси ва Европа профессионал футбол лигалари уюшмаси 2022 йилги жаҳон чемпионатини 5 майдан 4 июнгача ўтказишни тақлиф қилишганди. Бироқ ФИФА Қатардаги жаҳон чемпионатини ноябрь-декабрда ўтказишга қарор қилди. Чемпионат 28 кун давом этиши ва финал учрашуви 18 декабрда бўлиб ўтиши белгиланган.

ФИФАнинг бу қарори Қатарда ёзда ҳаво ҳарорати 40 градусдан ошиб кетиши билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган. ФИФА бу қарорга келишда 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинлари ўтказилиши муддати (4-20 февраль) ва 2022 йилда Рамазон ойи бошланиши вақтини (2 апрель) ҳисобга олган.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:36, 28.06.2015.
Ўқилди: 5397 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик