Кириш Регистрация
03/11 00:45 Аталанта 0-3 Парма
03/11 01:00 Депортиво 2-1 Осасуна
03/11 01:00 Ньюкасл 0-1 Эвертон
03/11 12:45 Ньюкасл Жетс 2-4 Шангхай Порт
03/11 15:00 Чонбук Моторс 2-0 Жоҳор Дорул Таъзим
03/11 15:00 Кашива Рейсол 2-0 Тэжон Хана Ситизен
03/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Ратчабури
03/11 15:00 Конган Ханой 0-0 Кёто Санга
03/11 15:00 Порт 7-4 Бейжинг Гуоан
03/11 18:45 Ист Бенгал 0-2 Ас-Сийб
03/11 21:00 Истиқлол 1-0 Аш-Шамол
03/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 0-3 Аш-Шорта
03/11 22:45 Шахтёр 0-1 Спортинг
03/11 22:45 Галатасарой 2-0 Штутгарт
03/11 23:15 Ал-Ҳилол 2-0 Шабаб ал-Аҳли
04/11 01:00 Барселона 3-0 Астон Вилла
04/11 01:00 Фейеноорд 0-3 Интер
04/11 01:00 Буде-Глимт 0-0 Лилль
04/11 01:00 ЛАСК 4-0 Слован
04/11 01:00 Ман. Юнайтед 3-2 Рома
04/11 01:00 Вильярреал 0-6 ПСЖ
04/11 01:00 Атлетико 0-2 Бавария
05/11 18:30 Бунёдкор - Хоразм

«Режа»ли футбол (ҳажвия)

Баҳо:
+ | -

Болтабойнинг куни туғди. Ахир у чемпионатда тўпурарга айланди. Буни қарангки, унга оғиз солувчилар ҳам пайдо бўла бошлади. Болтабойнинг чет клубларидан бирига сотилиши эса чинакам шов-шувга айланди...

* * *
Мана, қаҳрамонимиз янги жамоаси билан биринчи ўйин арафасида турибди. Мураббий ҳамма нарсани тушунтира бошлади.

— Хуллас, бугун муҳим ўйин. Ҳамма жон куйдириб ўйнаши керак. Тушундиларингми? Ғалаба қозонишимиз шарт! Ҳимоячилар, тўпни дарров олдинга етказинг, ярим ҳимоячилар, сизлар эса имилламай ҳаракат қилларинг. Тушунарлими? Бўпти, саволлар борми?
— Бошқа гапингиз йўқми? — деди Болтавой синчковлик билан тикилиб. — Режа қанақа бўлади?
— Тушунмадим, — мураббийнинг қошлари чимирилди, — қанақа режа?
— Режага ўхшаш режа-да, ҳалиги... — каловланди Болтавой.
— Ҳеч қанақа режа йўқ, — шогирдининг каловланганидан жаҳли чиқди мураббийнинг. — ҳамма ўйинга, давай!

Болтавой пешонасини тириштирганча майдонга тушди. Рақиб футболчилари шиддатли ўйин кўрсатишар, унинг жамоадошлари эса ҳеч нима қила олишмасди. Бир жойда нуқул депсиниб турган Болтавойга бир-икки марта тўп узатишди, лекин у олдириб қўйди. Амаллаб берган зарбаларини эса рақиб посбони қайтарди. Хуллас, Болтавой ҳеч нарса қила олмади, жамоаси эса ютқазди. Майдонни тарк этаркан, Болтавойнинг юзида хафагарчилик эмас, аксинча, хотиржамлик гавдаланарди. У “ҳаммаси режа асосида бўлди, шундай бўлиши керак, шекилли”, деб ўйларди. Лекин кийим алмаштириш хонасига кирганида бошқа жамоадошлари қатори кўзи хонасидан чиқиб кетай деб турган мураббийни кўрди.

— Бу нимаси?!! — бақирди бош мураббий кийиниш хонасига кирганларидан сўнг. — Нима қилиб қўйдиларинг?! Нега ютқаздиларинг?!

Болтавой ҳамма қатори жим турарди. Шунда бош мураббий унга заҳрини соча бошлади.
— Сен нега уролмадинг?! Палакат! Роса мақташган эди-ку сени тўпурар деб. Нега битта бўлсаям гол уролмадинг?
— Ҳаммасига режа айбдор, — деди Болтавой қатъий.
— Режа?!
— Ҳа. Масалан, биз ўйиндан олдин нималар бўлишини, вазият қандай тус олишини режалаштириб борардик. Нечта гол урамиз, нечта ўтказамиз, ҳаммасини билардик. Кейин шунга қараб ўйнардик.
— Нима?! — кўзлари ола-кула бўлиб кетди мураббийнинг. — Бу нима деганинг?! Сен айтган режанинг футболга ҳеч қандай фойдаси йўқ!
— Нега энди? — бўш келмади Болтавой. — Мана, шу режанинг орқасидан бир неча марта клубим билан чемпион бўлганман, кўп ғалабаларга эришганман, тўпурар бўлганман!
— Менга қара, сен футбол деганда нимани тушунардинг ўзи, а?
— Футболми? Бу — мен, жамоам, голлар...
— Эртагаёқ бу ердан қорангни ўчир! Тушундингми?!

Хуллас, Болтавой қайтиб келди. Журналистларнинг саволларига эса оғиз кўпиртириб жавоб берарди:
— Э, уларда режа, тартиб деган нарса йўқ. Олдиндан нима бўлишини билмайсан. Ютиш ёки ютқазишингни билмай майдонга тушишнинг қизиғи йўқ-да! Мен унақа режасиз футболни ёқтирмайман! Футболда режа бўлиши керак, режа!

Низомжон ИСЛОМОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:55, 11.07.2015.
Ўқилди: 6542 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик