Кириш Регистрация
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина 2-1 Лацио
22/09 17:00 Хетафе 1-1 Леганес
22/09 17:30 Марокаш 1-4 Португалия
22/09 17:30 Панама 8-3 Тожикистон
22/09 18:00 Брайтон 2-2 Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца 1-2 Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао 3-1 Сельта
22/09 19:30 Сурхон 0-1 Бунёдкор
22/09 20:00 Франция 1-4 Эрон
22/09 20:00 Венесуэла 7-3 Гватемала
22/09 20:30 Манчестер Сити 2-2 Арсенал
22/09 21:00 Рома 3-0 Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал 1-5 Барселона
22/09 23:45 Интер 1-2 Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес

Қимматбаҳо Аргентиналик футболчилар трансферлари ТОП-7

Баҳо:
+ | -

Аргентиналик футболчилар бугунги кунда Европанинг гранд жамоаларида етакчилик қилиб келишмоқда. "Барса"да Месси, "Манчестер Сити"да Агуеро, "Манчестер Юнайтед"да Ди Мария. Шу боис биз ушбу мамлакат футболчилари орасида энг қимматга сотилган 7 та трансфер ҳақида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

7. Эрик Ламела
Трансфер нархи: 30,2 млн.эвро (2013-йил)
Йўналиш: "Рома" - "Тоттенхем"

2013-йилда "Тоттенхем" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди. "Шпорлар" "Рома"нинг етакчи ярим ҳимоячиларидан бири Ламелани қўлга киритиш учун 30,2 млн.эвронинг бахридан кечишади. Эрик илк мавсумда ўзини кўрсата олмаган бўлса ҳам, ушбу мавсум клубнинг етакчиларидан бирига айланиб улгурди. Аргентиналик ярим ҳимоячи ҳозирча Англияда ўтказган 1,5 йили давомида 34 учрашув ўтказиб, 4 та голга муаллифлик қилди.

6. Гонсало Игуаин
Трансфер нархи: 39 млн.эвро (2013-йил)
Йўналиш: "Реал Мадрид" - "Наполи"

Игуаин Мадрид суперклуби сафида 6 мавсум давомида тўп сурди. У сўнгги мавсумларда Бензема билан асосий таркибга кириш учун кураш олиб борди. 2013-йилнинг ёзида "Реал" раҳбарияти футболчини сотиш ҳақида ўйлай бошлади. Бундан эса Неаполликлар унумли фойдаланиб қолишди. "Наполи" раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи учун 39 млн.эвронинг баҳридан кечишга розилик билдиришди. Гонсало ўзи учун сарфланган пулларни оқлаш билан овора.

5. Хавер Пасторе
Трансфер нархи: 41,9 млн.эвро (2011-йил)
Йўналиш: "Палермо" - ПСЖ

2011-йилда Пасторе билан кўплаб гранд жамоалар қизиқа бошлашди. Табиийки "Палермо" раҳбарияти энг қиммат таклифга розилик билдиришни маъқул топишди. Шу тариқа ПСЖ Хаверни деярли 42 млн.эврога ўз сафига қўшиб олди. Иқтидорли ярим ҳимоячи Парижликлар сафида дарҳол ўзини кўрсата бошлади. У клуб билан бирга икки марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритишга ҳам улгурди. Энди навбат Чемпионлар лигасида триумфга эришишга.

4. Хуан Себастян Верон
Трансфер нархи: 42,6 млн.эвро (2001-йил)
Йўналиш: "Лацио" - "Манчестер Юнайтед"

Верон "Қизил иблислар" тарихидаги энг ёмон трансферлардан бири. Янги асрнинг бошларида Хуан "Лацио" сафида фантастик ўйинлар намойиш қилаётганди. Унинг ўйинлари "Манчестер Юнайтед" мураббийларига ёқиб қолади. Шундан сўнг инглизлар италяликларга 42,6 млн.эвро тўлаб, Веронни ўз сафларига қўшиб олишди. Бироқ аргентиналик ярим ҳимоячига "Олд Траффорд" мухлисларининг қалбидан жой олиш бахти насиб этмади.

3. Серхио Агуеро
Трансфер нархи: 45 млн.эвро (2011-йил)
Йўналиш: "Атлетико" - "Манчестер Сити"

"Манчестер Сити" кўплаб йирик харидларни амалга оширган. Улар орасидаги энг омадлиси айнан Агуеронинг трансфери ҳисобланади. "Шаҳарликлар" 2011-йилда "Атлетико"нинг умидли ҳужумчисини 45 млн.эвро эвазига харид қилишади. Серхио Манчестерга тезда мослашиб кетди. 3 йилда икки марта Премер лигада ғолибликни қўлга киритди. Аргентиналик ҳужумчи ҳозиргача "Сити" таркибида рақиблар посбонларини 100 мартадан ортиқ ранжитишга муваффақ бўлган. Супер натижа! Шундай эмасми?

2. Эрнан Креспо
Трансфер нархи: 56,5 млн.эвро (2000-йил)
Йўналиш: "Парма"- "Лацио"

2000-йилда "Лацио" трансфер бозорини "портлатиб" юборди. Римликлар "Парма" ҳужумчиси Креспо учун 56,5 млн.эвро пул тўлашади. Бу ўша пайтда дунёнинг энг қимматбаҳо 2-рақамли трансфери эди. Аргентиналик форварда Римда атиги 2 мавсум тўп сурди. Ана шу давр ичида у 73 та беллашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозабонларини 48 марта ранжитишга муваффақ бўлди.

1. Анхел Ди Мария
Трансфер нархи: 75 млн.эвро (2014-йил)
Йўналиш: "Реал" - "Манчестер Юнайтед"

2014-йилда "Реал" Хамес Родригес билан шартнома имзолагач, Ди Мария клубдан кетишга қарор қилди. Анхел учун ПСЖ ва "Манчестер Юнайтед" клублари кураш олиб боришди. Бу курашда "қизил иблислар" устунлик қилиб, футболчи учун 75 млн.эвро тўлашди. Натижада Анхел Англия футболи тарихидаги энг қиммат трансфер қилинган футболчига айланди. Ди Мария "Юнайтед"нинг ўйинига хали мослашиб улгурмади.

Фурқат Юсупов
Манба: www.Furkat.uz

Киритилди: 14:47, 14.07.2015.
Ўқилди: 5729 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.