Кириш Регистрация
30/05 21:00 ПСЖ 1-1 Арсенал

Деклан Райс Артета финалдан кейин нималар деганини айтиб берди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ярим ҳимоячиси Деклан Райс Чемпионлар лигаси финалида «ПСЖ»дан учралган мағлубиятдан сўнг бош мураббий Микель Артета жамоага нималар деганини айтиб берди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимларида ғолиб аниқланмади, пенальтилар сериясида эса парижликлар 4:3 ҳисобида устун келишди. «Канонирлар» сафида Эберечи Эзе ва Габриэль дос Сантос ўз имкониятларидан фойдалана олмади.

«Финал ҳуштаги янграгандан сўнг, Артета бизга бутун жамоани қанчалик яхши кўришини айтди. Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик ва жуда катта йўлни босиб ўтдик, лекин бу ҳали бошланиши», — дея Райснинг сўзларидан иқтибос келтиради Англия ОАВлари.

«Арсенал» ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритиш имкониятини бой берди. Эслатиб ўтамиз, лондонликлар бунгача Англия Премьер-лигасида 22 йиллик танаффусдан сўнг чемпионликни расмийлаштирган эди.

Киритилди: 13:09, 31.05.2026.
Ўқилди: 4827 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик