"Бавария" ярим ҳимоячиси Франк Рибери Бундеслга янги мавсуми стартигача жароҳатини тиклаб улгуролмайди.
"Рибери мавсумдаги биринчи ўйинда майдонга тушмайди. Аммо унинг аста-секин ўз формасини тиклаб бораётгани менга таскин бермоқда", - дея sports.ru мюнхенликлар устози Хосеп Гвардиоланинг сўзларини келтиради.
Эслатиб ўтамиз, франциялик футболчи тўпиғидаги жароҳат туфайли якунланган мавсум охирини ўтказиб юборганди.