"Бавария” клуби ҳимоячиси Жером Боатенг “Ювентус” ярим ҳимоячиси Артуро Видалнинг мюнхенликлар таркибига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.
“Видал – дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири. Унинг жамоамиз сафига ўтиши борасидаги музокаралар қандай кечаётганидан бехабарман. Аммо мен учун Видал билан бир жамоада тўп суриш қизиқарли бўларди”, - дейди Боатенг.