Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 20:00 Аргентина 2-0 Хорватия
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

8та воқеа, 8 хил таассурот

Баҳо:
+ | -

Sports.ru нинг «Узбекская кухня» («Ўзбек ошхонаси») блогида юртимиз футболига оид хабар ва янгиликлар бериш анъана тусини олган. Саҳифа муаллифи  бу гал диққатини олий лига 1-давра якунига қаратди. Демак, ярим мавсумнинг эътиборга молик воқеа - ҳодисалари «Узбек­ская кухня» блоги нигоҳида.

СЕРМАҲСУЛЛИК

- Ўзбек футболи зерикишга ҳожат қолдирмаяпти. Учрашувларда урилаётган голлар сони ўтган йилгига нисбатан сезиларли тарзда ортди. Тўғри, бу мавсум қатнашчилар сони 2та кўпайди, шунга қарамай, 2015 йилги чемпионатнинг дастлабки 15та тури ўтган йилги кўрсаткични сезиларли тафовут билан ортда қолдирди. Гарчи пессимистларнинг Ўзбекистон биринчилиги ҳақидаги фикрлари бироз маҳзунлик касб этсада, статистика алдамайди. Олий лига турдан-турга томошабоп бўлиб боряпти. Мисол учун, Шквирин бошчилигидаги «Олмалиқ» рақиб дарвозасини яна 2 марта ишғол қилса, урилган голлари бўйича ўтган мавсумдаги кўрсаткичини такрорлайди. Олдинда эса ҳали ярим мавсум бор...

ЭСКИ КАШФИЁТ

- Баҳриддин Ваҳобовнинг жорий мавсум олдига қўйган улкан вазифани бажаришга астойдил бел боғлагани аниқ. Зеро, «Қизилқум» ҳужумчиси чемпионат бошидан то экваторига қадар тўпурарлик қобилиятини намойиш этиш баробарида шахсий рекордларини ҳам аста-секин янгиламоқда. Нега айнан 32 ёшда фаолликни оширгани сабаби номаълум. Афтидан, Ўзбекистон футболи ўзининг Рики Ламбертини тарбиялаган кўринади. Миллий терма жамоадан чақирув қоғози олган ҳужумчи бундай шарафга эришгунча қанча меҳнат қилди экан...

ТАКТИК САЛОҲИЯТ

- Ўтган мавсумлар олий лига клублари тактика танлаш борасида муаммоларга дуч келишарди. Жумладан, сов-ринли ўринлардан умид узган жамоалар етакчиларга қарши баҳсларда ҳужумкорликдан тийилишарди. Бу борада асосан Миржалол Қосимовнинг севимли услуби - 4-5-1 схемасига мурожаат этиларди. Сколари «Бунёдкор»ни бошқарган кезлари, шунингдек, Азамат Абдураимов қўл остидаги жамоаларгина ҳужум ва ҳимояда ижодкорликка асосланган футбол кўрсатишганди. Энди вазият бироз ўзгарди. Лушан шогирдлари («Бунёдкор») ўйинни 4-3-3 схемаси бўйича бошлаб, зарурият туғилганида уни 3-5-2га ўзгартиришади. Жамоаларнинг 2-даражали ўйин-чилари ҳам мазкур масалада ўсишга эришмоқдалар. Тўпни олдириб қўйиш, клуб шифокорларининг майдонга югуриб чиқиш ҳолатлари камайди. Ҳужумга интилишда ҳадик сезилмаяпти, «пас»­лар йўналиши асосан олдинга қаратилмоқда. Ҳозирча «Пахтакор» ва унинг 4-2-3-1 тактик схемаси олий лиганинг бошқа қатнашчилари ўйин услубларига нисбатан устун кўринмоқда.

«НЕФТЧИ»НИНГ ҚАЙТА ТУҒИЛИШИ

- Эҳтимол, «қайта туғилиш» иборасини фарғоналикларга нисбатан ишлатиш бироз нотўғридир. Улкан ғалабалар таъмини тотган, ўз анъаналарига эга жамоа олий лиганинг юқори ўринларига бундан 5 йил аввал, Юрий Саркисян бошчилигида даъвогарлик қилганди. Ишқибозлари билан муносабатини яхшилаб олган «Нефтчи»нинг жорий мавсумдаги ўйинларида ижобий сифат ортгани яққол намоён бўлмоқда. Сўнгги йилларда Фарғона клуби трансферлар даврида ўз етакчиларининг бошқа клубга ўтишларига жим қараб қолавераётганди. Ушбу салбий одатга ҳам чек қўйилгандек, гўё.

Тажрибали футболчилар ва ёш иқтидорлар уйғунлиги мафтункор ўйин намойиш этиш, шу тариқа турнир жадвалининг кучли учлигида бориш имкониятини яратмоқда. Блогимиз талқинидаги рамзий терма жамоадан Шукурали Пўлатов ҳамда Акмал Холматов 2 мартадан ўрин олишди. Хуллас, клуб энди етакчиларга қарши ўйинларда ғалаба қозониш салоҳиятини қайтариб олса бўлгани. Ҳарқалай, «Нефтчи»да ҳозирча бош­қа муаммо кўринмаяпти.

МАСЪУЛИЯТ БАБАЯН ЗИММАСИДА

- Қосимовнинг истеъфога чиқиши ҳақиқатга яқин эди. Миржалол Қўшоқовичнинг кетиши сабабларини «Футбол шаҳри» муҳокама қилади. Футбол экспертлари бош мураббийликка Вадим Абрамовнинг қайтишини тахмин қилишаётган бир паллада ушбу масъулиятли вазифа Бабаян зиммасига юклатилди.

Самвел Вячеславович «Пахтакор»­нинг маъмурий бўлимида фаолият юритаётган кезларидаёқ довруғ қозонишга улгурганди. Жамоангиз барқарорлик ва ривожланиш бобида муаммога дуч келганми? Унда Бабаянни чақиринг. Мазкур мутахассиснинг миллий терма жамоага бош мураббий этиб тайинланиши ярим мавсум давомида кузатилган энг диққатга сазовор воқеа бўлди. Дарвоқе, битта ҳақли савол туғилади: бу тайинлов «Пахтакор» ўйинига нечоғли таъсир кўрсатаркин?

АСҚАРАЛИЕВ ИШИ

- 12-турда «Нефтчи» бош мураббийи Мурод Исмоилов ҳамда «Андижон» ярим ҳимоячиси Санжар Асқаралиев ўртасида вужудга келган даҳанаки жангдан кўпчиликнинг хабари бор. Хуллас, тартиб-интизомга бўйсунишни истамаган футболчи ва мураббийга тегишли жазо тайинланди: Асқаралиев 5та, Исмоилов эса 2та ўйинга дисквалификация қилинди. Ўз навбатида, ҳар икки айбдор жарима ҳам тўлайди.

ИСТИҚБОЛЛИ ҲАМКОРЛИК

- Тошкентнинг «Локомотив» клубининг Англия 3-дивизиони вакили «Флитвуд Таун» билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиши Ўзбекистон футбол жамоатчилиги диққат марказида бўлди. Мазкур лойиҳанинг келажакда асқотиши табиий. Ўйинчилар айирбошлаш (мисол учун, Жасур Ҳасанов ўрнига Жош Моррис), мураббийлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ҳолатларининг бари фойдадан холи эмас. Қисқаси, мазкур ҳамкорликнинг бардавом бўлиши тарафдоримиз.

ЖИЗЗАХДА ЯНГИ СТАДИОН

- «Сўғдиёна» билан ўйин ниҳоясига етгач, Ислом Тўхтахўжаев «Твиттер»­даги саҳифаси орқали мухлисларга Зоминдаги стадион аҳволини таништирганди. Ўша фотосуратлар кўпчиликнинг кулгусига сабаб бўлган, бироқ муаммолар ечимсиз қолаверганди. Ниҳоят, жорий йилнинг июни жиззахлик футбол ихлосмандларига олам-олам қувонч бағишлади: 11 мингдан кўпроқ мухлисни сиғдирадиган муҳташам стадион фойдаланишга топширилди. Дарвоқе, янги арена чемпионат ўйинини қабул қилишга ҳам улгурди. Интернетда кулгуга қолмайдиган стадионда тўп суришга нима етсин...?

"ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 23:13, 17.07.2015.
Ўқилди: 6921 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.