"Бавария" бошқаруви раиси Карл-Хайнц Румменигге бош мураббий Хосеп Гвардиола жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гапларга муносабат билдирди.
"Биз Гвардиоланинг ишидан мамнунмиз. У ўз ишини ажойиб тарзда бажармоқда.
Мен мутлақ хотиржамман. Агарда у жамоада қолса, ажойиб. Аммо кетишга қарор қилса ҳам, бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди", - дейди Карл-Хайнц Румменигге.













