АҚШда бўлиб ўтаётган Халқаро Чемпионлар кубоги доирасида "Барселона" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўзаро майдонга тушишади.
Учрашув Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.
Ушбу иккала клуб барча турнирларда жами 12 марта майдонга тушишган. Энг қизиғи иккала клубда ҳам ғалабалар ва мағлубиятлар сони 4 тани ташкил этади. Хаттоки дуранглар ҳам тўртта!
Тўплар нисбати эса 21:17 Каталонияликлар фойдасига.
Сизнингча бугун тунда ққайси жамоа ғолиб чиқади?