Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Ишламай туриб пул топадиган мураббийлар. ТОП-5

Баҳо:
+ | -

Замонавий футболда шундай мураббийлар борки, улар ҳеч қайси клубда ишламаса-да, катта миқдордаги товон пуллари билан яхши ҳаёт кечиришади. Хусусан Фабио Капелло ҳам Россия терма жамоасидан кетганидан сўнг, товон пулларини оладиган бўлди. Қуйида Капелло “издош”лари хусусида сўз юритамиз.
 
Роберто Ди Маттео

e1e2e092fc9305db6953cf0594b15273.jpg

Маоши: йилига 7,8 миллион евро
Товоп пули: 11,7 миллион евро
 
Нима учун тўлашган: “Челси”га Ди Маттео тайинланганидан сўнг бу мутахассис клубни кучайтириб юборди. Лондонликлар билан Чемпионлар лигасида зафар қучди. Боз устига Англия Кубогида ҳам омадли иштирок этиб, чемпионликни қўлга киритди. Шундай қилиб, жамоа билан зафарли юришларни давом эттирди. Натижада, италиялик мутахассис билан клуб икки йиллик шартнома тузди. Бунинг эвазига Ди Маттео катта миқдорда маош оладиган бўлди. Минг афсуски, кейинчалик жамоада омадсизликлар юз берди. Натижада, Абрамович Робертони ишдан бўшатди. Аммо, шартномада белгиланган товон пули эса тўлаб берилди.
 
Фабио Капелло

c51ab1481e20cc2903e9c51a50589644.jpg

Маоши: 7 миллион евро
Товон пули: 8 миллион евро
 
Нима учун тўлашган: Капеллодан Россия катта натижалар кутганди. Бироқ ҳаммаси ҳам улар ўйлаганчалик бўлиб чиқмади. Фабио Россияни жаҳон чемпионатига олиб чиққан бўлишига қарамай, у ерда катта натижа кўрсата олишмади. Шу боисдан ҳам мураббий кетиши тобора ойдинлашиб қолганди. Ниҳоят, РФФ уни лавозимидан олди. Бироқ шартномада белгиланган товон пулини тўлаш орқали истъефо амалга оширилди. Буни қарангки, Дон Фабио Россия Футбол иттифоқидан 8 миллион евро миқдорида товон пули олади. мана сизга, мураббийнинг қиймати.
 
Лучано Спаллетти

ea007b109d0dfbc7eb3a44722ebdb84e.jpg

Маоши: 3,6 миллион евро
Товон пули: 4,5 миллион евро
 
Нима учун тўлашган: Спалетти ҳам ҳам худди ватандоши Каплеоо сингари Россияяда катта ишларни ва натижаларни кўрсатиши учун олиб келинганди. “Зенит” билан бу мураббийнинг ишлари бинойидек кетаётганди. Бироқ Чемионлар лигасида бундай деб бўлмасди. Чунки клуб чиндан ҳам нуфузли турнирда омадсизлардан бири эди. Ниҳоят, клуб раҳбариятининг сабр-косаси тўлди шекилли, Лучано билан шартномани бекор қилди. Шунга яраша товон пули ҳам тўлаш шарти билан. Ҳозирда Спаллетти питерликлардан олган гонарарларига кун кўрмоқда.
 
Карло Анчелотти

b19a74b66d73db2d66fd76854709d992.jpg

Маоши: 7,5 миллион евро
Товон пули: 4 миллион евро
 
Нима учун тўлашган:  “Реал”ни юқори тахтга қайтара олган Анчелоттининг ҳам “Реал”даги саргузаштлари тугади. Аммо, италиялик мураббийни мадридликлар қуруқ қолдиришмади. Шартномани бекор қилишгани сабабли, 4 миллион евро мидқорида товон пули беришди. Бу пуллар эвазига эса Дон Карло даволанадиган бўлди.
 
Чезаре Пранделли

80e1a13099f3641e8e00f7defb40213d.jpg

Маоши: 4,5 миллион евро
Товон пули: 2 миллион евро
 
Нима учун тўлашган: “Галатасарой” клуби билан катта мақсадларни қўйган Пранделлининг ишлари юришмайди. Натижада, турклар учун истеъофга чиқаради. Бу орқали “Галатасарой” ютади. Сабаби шуки, Чезаре “Галатасарой”да йилига 4 миллион евро маош оларди. Шартнома бузилганидан сўнг эса товон пули сифатида эса 2 миллион евро бералидиган бўлди.
 
Иззатбек Абдуваҳобов тайёрлади

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:33, 26.07.2015.
Ўқилди: 7745 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.