"Анжи" клуби собиқ сардори Самюэл Это'О "Известия" газетасига берган интервьюсида махачқалъаликлар ўйинини ҳамон кузатиб бораётганини айтиб ўтди.
"Мен ҳамон "Анжи"ни кузатиб бормоқдаман ва айтишим мумкинки, жамоа бу йил жиддий вазифаларни бажармоқда. Клубда кўплаб кучли футболчилар жамланган.
Россия чемпионатидан яхши хотиралар қолди. У ерда оддий ўйинлар ва кучсиз рақиблар йўқ эди", - дейди футболчи.