Италиянинг бир қатор нашрлари Франция Суперкубоги учрашувидан сўнг парижликлар ҳужумчиси Златан Иброҳимовичнинг клубидан кетишига шаъма қилганини хабар қилишди.
"Балки, бу "ПСЖ" сафидаги охирги ўйинимдир. Муҳим қарор чиқаришга тайёрланяпман", - дейди Иброҳимович итальян матбуоти тарқатган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Иброҳимовичга "Милан", "Интер", "Рома", "МЮ", "Галатасарой", "Фенербахче" ва МЛС клублари қизиқишмоқда.