Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи 2-0 Насаф
22/11 18:15 Қизилқум 1-5 Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Туркия чемпионатининг 9 нафар зўр дебютанти

Баҳо:
+ | -

Бу йил турк клублари ўзгача тарзда кучайишмоқда. Машҳур футболчиларнинг Туркия заминига йўл олишларига ушбу мамлакатда хорижлик спортчилар учун белгиланган даромад солиғининг жуда паст (атиги 15 фоиз) эканлиги сабабдир. Қолаверса, Туркия иқтисодиёти Европадаги мавжуд молиявий инқироздан унча талофат кўргани йўқ.

Томаш Нецид. «Зволле»дан «Бурсаспор»га (текин). Чехиялик футболчи Голландияда чакки ўйнамади, ҳарқалай, 12та гол урди. Хўш, у аксарият жамоалари ҳимояланишга эътибор қаратадиган турк биринчилигида ҳам маҳсулдорлик кўрсата олармикин? Бу саволга вақт жавоб беради.

Симон Кьер. «Лилл»дан «Фенербахче»га (7,65 млн. евро). Симон ўз фаолияти давомида турли чемпионат ва клубларда тўп сурди. Фақат соврин ютолмади. Эҳтимолки, даниялик айнан Туркияда бўйнига олтин медаль тақар..

Лукас Подольски. «Арсенал»дан «Галатасарой»га (2,5 млн. евро). Германиялик поляк «Галатасарой»да 3 йил учун 9 млн. евродан кўп олади. Ҳа, фахрий ҳужумчига яна ким шунчалик ҳиммат кўрсатарди?

Робин ван Перси. «МЮ»дан «Фенербахче»га (6 млн. евро). Голландиялик ҳужумчи ушбу ўтиш орқали Туркияда энг кўп маош олувчи футболчига айланди. «Канарейкалар» унга бир мавсум учун 4,9 млн. евро (!) тўлашади. Саволга ҳожат йўқ.

Самуэль Это~О. «Сампдория»дан «Анталияспор»га (текин). 34 ёшли ҳужумчи Европа бўйлаб сайру-саёҳатни давом эттиряпти. Жорий ёзнинг энг шов-шувли хариди муаллифи бўлишга даъвогар «Анталияспор» камерунлик фахрийга бирданига 3 йиллик шартнома таклиф этди.

Нани. «МЮ»дан «Фенербахче»га (6 млн. евро). Нанига таклиф этилган шартнома ҳам ўта «қай-моқли». Эътибор беринг, португалиялик ярим ҳимоячи 3 йил учун 10 миллион евродан кўп олади.

Андреас Бек. «Хоффенхайм»дан «Бешиктош»га (1,75 млн. евро). Асли камероволик йигитни вақтида Россия термасига жалб этишни пайсалга солишди. Эн-ди уни рус премь-ер-лигасига олиб келиш ҳам мушкул. Достаевскийнинг романлари, рэп ва боршни ёқтирувчи Андреас буёғига ўз коллекциясини турк совринлари билан бойитишга уриниб кўради.

Стефан Мбиа. «Севилья»дан «Трабзонспор»га (текин). Камерунлик футболчи учун «Севилья»даги ҳар икки мавсум ЕЛда ғалаба қозониш билан тугади. Москванинг «Спартак» клуби ҳам Мбиани ўз таркибида кўришни хоҳлаганди, аммо турклар уни қулай иқлим ва пул эвазига ўз томонларига оғдиришди, чоғи.

Луиш Педру Каванда. «Лацио»дан «Трабзон-спор»­га (1,75 млн. евро). Турк клуби бельгиялик иқтидорли футбол-     чи учун курашда «Эвертон», «Сток Сити» ва «Бешиктош» каби жамоалардан устун келди. Ўнг қанот ҳимоячиси энди 24 ёшга тўлди, демак, у ҳали ўсиши мумкин.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 15:20, 02.08.2015.
Ўқилди: 5955 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.