Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Футболимиз ислохотларга муҳтож

Баҳо:
+ | -

Бугун футболимизда аллақандай кўзга кўринмас депсиниш бор эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Кўплаб мутахассислар ва футболчилар оммавий ахборот воситаларига берган ёки бераётган интервьюларида олий лигамизда ўсишнинг мавжудлиги ёки йирик мусобақаларда «муносиб» иштирок этаётганимиз муваффақият эканлиги ҳақидаги фикрлар билан ўртоқлашишса-да, миллий терма жамоамиз кўрсатаётган ўйин­лар, эришаётган натижалар, умидли деб билинган ёш футболчиларимизнинг аксарияти маълум муддатдан сўнг ўртамиёна клублардан ўрин олишлари, баъзида эса захира ўриндиғига жойлашишлари ёки умуман футболдан узоқлашиб кетишлари аслида вазият анча жиддий эканлигидан далолат беради.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, футболимизда амалга оширишимиз керак бўлган ислоҳотларга тўхталишга қарор қилдик ва бу борада қуйидаги ишларни амалга оширсак мақсадга мувофиқ бўларди, деган фикрга келдик.

1. Футболга бўлган қарашни тубдан ўзгартириш  лозим. Бунда футболга алоқаси бўлган барча мутахасислар ва футболчилар ўз тажрибаларини доимий равишда ошириб боришлари, соҳанинг таниқли намоёндалари иш услубларини ўрганишлари ва уни ўз иш фаолиятларига изчил тадбиқ этиб боришлари керак.

2. Мураббийларнинг ёш футболчиларга бўлган ишончини юзага келтириш. Бунинг учун янги тайинланган мураббийлардан дарҳол натижа сўраш ўрнига, сифатли футбол кўрсатиш, шунингдек, камида уч йилга мўлжалланган аниқ режа асосида иш олиб бориш талабини қўйиш керак. Шунда улар ўзлари хоҳлаган ёш ўйинчиларни аста-секин таркибга киритиб, тажриба ва малакаларини муттасил ошириб бориш имконига эга бўладилар.

3. Мураббийларимизнинг тажрибали чет эл мураббийлари билан доимий алоқаларини йўлга қўйиш ва малака оширишларини ташкил этиш. Хорижнинг юқори даражадаги клубларида фаолият олиб бораётган мураббийлар билан алоқаларни изчил йўлга қўйиш керак ва уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштириш даркор.

4. Машғулотлар жараёнини тубдан яхшилаш, яъни унга замонавий мураббийлар иш тажрибаларини киритиш орқали футболчилариларнинг жисмоний ва техник  тайёргарлигини ошириш, уларнинг 90, керак бўлса 120 дақиқа юқори суръатда ўйнай олишларига эришиш лозим.

5. Стадионлар инфратузилмасини тубдан яхшилаш, айниқса чим ҳолатини. Чунки, сифатли майдондагина барча ўйланган ҳаракатларни амалга ошириш мумкин. Мухлислар ва матбуот вакиллари учун ҳам керакли қулайликларни яратиш лозим.

6. ТВда учрашувларни тўғридан-тўғри олиб кўрсатиш тизимини тубдан яхшилаш. Бугунги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири. Олий лига ўйинларининг ҳеч бўлмаганда 50 фоизини тўғридан-тўғри намойиш этиш керак. «Пахтакор», «Бунёдкор», «Локомотив», «Насаф», «Нефтчи», «Динамо» ва «Олмалиқ» клубларининг ўйинларини доимий равишда жонли эфирда кўрсатиш имконини яратиш шарт. Шундай қилсак, баҳсларга бўлган қизиқишни янада оширишимиз мумкин бўлади.

7. Легионерларга бўлган талабни кучайтириш. Масалан, легионерларнинг терма жамоа аъзоси бўлиши ёки терма жамоанинг маълум бир ўйинларида иштирок этиши ҳақидаги талабни қўйиш керак.

8. Ўйинлар ҳақида холис ва танқидий фикрлар билдирадиган мутахассислар билан ОАВларда кўпроқ мулоқотлар қилиш. Уларнинг фикр ва мулоҳазалари оддий инсонлар фикрига қараганда бирмунча залворли ва эътиборга лойиқ бўлади. Бунинг учун футболга ихтисослашган кўрсатувларни кўпайтириш  талаб қилинади.

9. Турли ёш терма жамоаларида муваффақиятли иш олиб бораётган мураббийларга иш фаолиятларини давом эттириш учун имконият бериш (масалан, 17 ёшгача бўлган терма жамоада муваффақиятли ишлаётган бўлса, уни 19 ёшгача терма жамоада фаолият юритишига имкон бериш ва ҳоказо) керак. Масалан, Д.Нуралиев ўз жамоаси билан муваффақиятга эришди, лекин фаолиятини давом эттира олмади.

10. Миллий терма жамоалар фаолияти ва режаларини олдиндан тасдиқлаш ва доимий равишда матбуотда ёритиб бориш. Бунда айниқса, ўртоқлик учрашувларига алоҳида аҳамият қаратиш керак. (Ўртоқлик учрашувларини қўшни Қозоғистон, Тожикистон ёки Беларусь, Грузия, Арманистон, Латвия, Литва, Эстония каби давлатлар билан ўз майдонимизда, ҳеч бўлмаганда иккала мамлакат учун маъқул бўлган жойларда ташкил этиш имкониятларини кенгайтириш).

Агар биз юқорида келтирилган жиҳатлардан унумли фойдалана олсак, ўйлаймизки миллий футболимизни бирмунча юқори даражага кўтарган бўлар эдик. Шу ўринда айтиш лозимки, бу гапларни ёзиш учун футбол профессори бўлиш шарт эмас. Бу ҳолатлар ҳақида ТВда суҳбатлар уюштирилган, матбуотимизда кўп бора айтилган, турли фикрлар билдирилган бўлса-да, афсуски уларнинг деярли ҳеч бири амалга оширилмади.

Биз муваффақиятга эриша олмаган жамоа мураббийини жазолаш ёки лавозимидан олиб ташлаш билан ўзимизнинг ҳақиқий аҳволимизни, муаммоларимизни беркитишга уриниб келганмиз, десак асло хато бўлмайди. Шунинг учун ҳақиқий айбдор ким эканлигини билиб олиш энг муҳим омил ҳисобланади. Афсуски, матбуотимизда жуда кўп тилга олинган «Терма жамоалар маркази» ва ПФЛ ўзига нисбатан билдирилган танқидий чиқишларнинг ҳаммасига ҳам тегишли эътибор қаратмаяпти. Марказ фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш ёки баъзи «юқори малакали» мутахассислар билан хайрлашиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Баҳодир Ҳайитов, Қашқадарё вилояти, Китоб тумани.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 19:02, 02.08.2015.
Ўқилди: 5791 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.