“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия Суперкубоги учун “Арсенал”га қарши учрашувдан (0:1) кейин “тўпчилар” устози Арсен Венгернинг қўлини дўстона сиқиб қўйишни истамади.
Португалиялик мутахассис ғалаба билан рақиб жамоанинг ҳар бир футболчисини муборакбод этган, бироқ Венгер ҳамкасбининг бундай эътирофидан мосуво бўлган.
Шундан кейин Моуриньо трибуна остига йўл олган ва ўз медалини мухлислар ўтирадиган жойга улоқтирган.