Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Кучлилар ҳам йиғлашади

Баҳо:
+ | -

Навбатдаги Америка кубоги мусобақаси дунёнинг 5 карра чемпиони - Бразилия терма жамоаси учун омадсиз якунланганини ҳали унутмагандирсиз. Бу худди ЖЧ-2014даги шармандалик каби етарлича муҳокама ҳам этилди. Аслида тарих варақларини очсак, Пеле юртдошларининг кўзни ёшлантирувчи «тарсаки»ларга бир неча бор юз тутишгани ойдинлашади. Ҳа, футболда кучлилар ҳам йиғлашади.

Бразилия-Нигерия-3:4. Олимпиада-96, ярим финал

Бразилия терма жамоаси шу пайтгача олимпия ўйинларида бирор марта шоҳсупага кўтарилмаган АҚШга эса ўз таркибига Роналдо, Ривалдо, Роберто Карлос ва Бебето каби юлдузларни жамлаган ҳолда йўл олганди. Фақат ғолибликни кўзлаган жамоа гуруҳ босқичини осон босиб ўтди, чорак финалда Гана термаси тиз чўктирилди. Аммо кейинги босқичда нигерияликлар кутилмаганда, уни мусобақадан чиқариб юборишди. Ваҳоланки, учрашувнинг якунланишига атиги 12 дақиқа қолганида ҳам, бразилиялик 2та тўп фарқи билан олдинда боришаётганди. Фақат, Нванкво Канунинг фидойилиги эвазига африкаликлар сўнгги сонияларда мувозанатни тиклашди. Ана шу ҳужумчининг қўшимча вақтда урган голи Бразилияни «синдирди». 3-ўрин учун кечган баҳсда эса, Жанубий Америка вакиллари юлдузли Португалия термасини 5:0 ҳисобида «янчиб» ташлади. Аммо камтарин Нигерия термасига ютқазгани жумбоқлигича қолаверди...

Бразилия-Камерун-1:2. Олимпиада-2000 (чорак финал)

Орадан 4 йил ўтиб, Бразилия олимпиячилари мусобақага Роналдиньо етакчилигида боришди. Лекин бу ўзгариш ҳам кутилган натижани бермади - «плей-офф»нинг илк раундидаёқ жамоа жиддий муаммоларга дуч келди. Беллашувнинг бошидан охиригача камерунликлар ҳисобда олдинда боришди. Аммо айнан «қуёнча» ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ҳисобни тенглаштириб, ўйин тақдирини «овер-тайм»га кўчирди. Ўша паллада африкаликлар майдонда 9 киши бўлиб қолишган  ва Бразилия термасининг осонлик билан ғалабага эришиши тахмин қилинганди. Бироқ Модест Мбамининг 113-дақиқадаги голи барча умидларни чиппакка чиқарди.

Франция-Бразилия-3:0. ЖЧ-1998, финал

Францияга амалдаги чемпион сифатида йўл олган Бразилия миллий жамоа­си турнир давомида мукаммалликка интилди. Етакчилик ролини ўз зиммасига олган ёш Роналдо ҳал қилувчи баҳсга қадар 4та гол урди. Аммо финал арафасида сирли хасталикка йўлиқди - у сўнгги беллашувда таниб бўлмас даражада заифлашиб қолганди. Мезбонлар даҳоси Зидан эса, аксинча, фантастик ўйини билан жамоасини шоҳсупага олиб чиқди.

Югославия-Бразилия-8:4. Ўртоқлик учрашуви (1934 йил)

ЖЧ-34нинг биринчи раундида испанларга имкониятни бой берган Бразилия термаси негадир ўртоқлик учрашуви ўтказиш учун Белградга йўл олди. Югос­лавияликлар эса меҳмонларнинг Европа сафаридан кучлироқ таассурот олишлари учун бор маҳоратларини ишга солдилар. Агар ҳар бир қўйиб юборилган гол учун Бразилия кемасига биттадан қўшимча лангар осилганида, у Америкага етиб бормай, чўкиб кетарди...

Уругвай-Бразилия-6:0. Америка кубоги-20

Бундан 95 йил аввал ҳам Чили қитъа биринчилигига мезбонлик қилган, бироқ ўша давр мусобақада атиги 4та жамоа иштирок этганди. Яъни Бразилия, Аргентина, Чили ва Уругвай термалари гуруҳ босқичида ўзаро куч синашиб, ғолибни аниқлашган. Биринчи бўлимнинг ўрталарида уругвайликлар томонидан урилган 3та гол ўйин тақдирини ҳал қилади. Танаффусдан кейин улар яна шунча гол тақдим этишади. Бразилияликлар эса жароҳат туфайли озчилик бўлиб қолган рақиб дарвозасига биттагина жавоб тўпи киритишни ҳам уддалай олмадилар. Аслида ҳисобнинг бундай йириклашгани ҳеч кимни ортиқча ажаблантирмайди. Чунки Уругвай термаси ўша даврда чиндан ҳам, ўта кучли эди.

Бразилия-Аргентина-1:5. Рока кубоги-39

Ўтган асрнинг бошларида Жанубий Американинг икки кучли жамоаси учун махсус соврин жорий этилиб, уни Аргентина президенти Хулио Рока номи билан аташганди. Соврин тарихидаги 4-мусобақа Бразилияда бўлиб ўтади ва Рио-де-Жанейрода серғайрат аргентиналиклар мезбонларни 5:1 ҳисобида мағлуб этишади. Айтиш жоиз, ўша шармандаликни бразилияликлар ЖЧ-2014даги аянчли ярим финалга қадар унутолмагандилар.

Бразилия-Гондурас-0:2. Америка кубоги-2001 (чорак финал)

Мусобақада Бразилия термаси кучсиз таркиб билан иштирок этгани қайта-қайта таъкидлансада, Гондурасдек жамоадан енгилишини асло оқлаш ярамайди. Ахир жамоа сафида 2 нафар Жуниньо, Денилсон ва Алекс каби юксак техника соҳиблари майдонга тушишганди. Бу шармандаликдан ке-йин мутасаддилар Луиз Фелипе Сколарини истеъфога чиқаришга ошиқмадилар. Мураббий эса бир йилдан сўнг жаҳон чемпионлигига эришиш билан айбини ювди.

Бразилия-Германия-1:7. ЖЧ-2014, ярим финал

Яқинда қайд этилган бу аянчли натижа ҳали узоқ вақт давомида бир қатор рейтингларда етакчилик қилиши аниқ. Немислардан қабул қилинган аламли мағлубият унутилиши учун Бразилия термаси қандай омадсизликка учраши кераклигини ўйлашнинг ўзиёқ катта даҳшат. Ахир ўзингиз бир ўйлаб кўринг, мухлислар билан тўлиб-тошган ўз стадионида беллашувнинг бошланганига ярим соат бўлмай туриб, 5та тўп ўтказиб юборишдан ҳам даҳшатлироқ фожиа борми? Айниқса, жамоа жаҳоннинг 5 карра тождори сифатида тўп сураётган бўлса! Шундай экан, бразилияликларнинг Америка кубоги-2015 чорак финалида Парагвай термасига пенальтилар серияси бўйича ютқазишгани ҳеч гап эмас.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 09:55, 03.08.2015.
Ўқилди: 2816 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.