Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Жаҳоннинг энг кўп совринларга эга чиққан жамоаларини биласизми?!

Баҳо:
+ | -

Дунёнинг ҳар бир мамлакатида бир ёки бир нечта етакчи жамоалар бўладики, улар ҳар мавсум чемпионлик учун даъвогарлик қилишади.
Хўш, жаҳондаги энг кўп совринга эга чиққан  жамоалар қайсилар ўзи?! Буни биласизми? Агар билмасангиз, эътиборингизга ўз мамлакатида чемпионликни қўлга киритиш борасида рекордчига айланган клублар ҳақида маълумот ҳавола этамиз.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, бунда жамоалар ўз миллий чемпионатидагиғалабалар сонига қараб сараланган.  Марҳамат, жаҳондаги ўз мамлакатида чемпионликни қўлга киритиш бобида етакчи саналадиган 15 та клуб билан танишинг!
 
15. ЦСКА София (Болгария)
Болгария чемпиони – 31 марта
Болгария кубоги соҳиби – 11 марта
Болгария Суперкубоги соҳиби – 4 марта

363826d60d7b394e42eaa5c5ae8ef4a3.jpg

Жаҳондаги энг кўп совринларга эришган жамоалар орасида 15-ўрин Болгариянинг ЦСКА клубига насиб этди.Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бу асло тасодиф эмас! Зеро Софиянинг ЦСКАси ўз мамлакатида нақд 31 марта чемпионлик унвонига эга чиққан. Бу ҳар қандай жамоа эплай оладиган натижа эмас.Болгар “ҳарбийлари” илк бор 1948 йилда мамлакат чемпиони деган шарафли номга эга чиқишган. Шундан буён ЦСКАяна 30 марта ушбу муваффақиятни қайтара олди ва бугунга келиб ўз юртининг 31 карра чемпиони бўлиш билан биргаликда жаҳондаги энг кўп совриндор бўлган клублар қаторидан жой олган.
 
14. Рапид (Австрия)
Австрия чемпиони – 32 марта
Австрия кубоги соҳиби – 14 марта
Австрия Суперкубоги соҳиби – 3 марта
Интертото кубоги соҳиби – 1 марта

66c74236221361708145e90d1efd588e.jpg

“Рапид” – Австрия футболи байроқдори экани ҳеч кимга сир эмас.Узоқ 1898 йилда асос солинган ушбу жамоа илк бора 1912 йилда Австрия чемпионлигига эришганди.Ўша пайтдан бошлаб жамоа деярли ҳар мавсумда ғолиблик учун асосий даъвогар бўлган жамоага айланади ва хатто 1941 йилда Австрия ҳамда Германиянинг қўшма чемпионатида ҳам ғолибликни қўлга киритишга муваффақ бўлади. “Рапид” ҳисобида жами олиб қараганда 32 та чемпионлик унвонлари мавжуд. Жамоа қолаверса, 14 карра Австрия кубоги соҳиби ҳам саналади. Кўриб турганингиздек, мазкур клуб эришган муваффақият-у совринларга ҳавас қилса арзийди.
 
13. Реал Мадрид (Испания)
Испания чемпиони – 32 марта
Испания кубоги соҳиби – 19 марта
Испания Суперкубоги соҳиби – 9 марта
Чемпионлар Лигаси ғолиби – 10 марта
Европа Лигаси ғолиби – 2 марта
УЕФА Суперкубоги соҳиби – 2 марта
Қитъалараро кубок соҳиби – 3 марта
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ғолиби – 1марта

e498fb5a0294f73890c09ad5eb9ea44d.jpg

Мадриднинг “Реал” клуби жаҳондаги совринларга эга чиқиш борасида энг етакчи жамоалар сирасига киради. “Қироллик клуби” ҳаммаси бўлиб 32 марта Испания чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. Бундан ташқари “Реал” 19 карра Испания кубоги соҳиби саналади.Шу ўринда яна бир жиҳатга эътибор қаратиш лозимки, “Реал Мадрид” Европа Чемпионлар Лигасида зафар қучиш бобида тенгсиз клубдир. “Реал” шу пайтга қадар 10 мартақитъанинг энг кучли жамоаси номига сазовор бўлган. Қолаверса, ушбу жамоа бир бор Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бош совринига ҳам эга чиққан. Гувоҳи бўлаётганингиздек, “Реал” бежизга энг совриндор жамоалар орасидан жой олмади.
 
12. Андерлехт (Бельгия)
Бельгия чемпиони – 33 марта
Бельгия кубоги соҳиби – 9 марта
Бельгия Суперкубоги соҳиби – 12 марта
Европа Лигаси (УЕФА кубоги) ғолиби – 1 марта
УЕФА Суперкубоги соҳиби – 2 марта

d4cec7af8302baf057e89425a068e2c7.jpg

“Андерлехт” ҳам дунёнинг энг кўп совринларга эга чиққан жамоалари орасида эътироф этилади. Чунки брюсселликлар 33 бор Бельгия чемпионатида зафар қучишга муваффақ бўлишган. Бундан ташқари мазкур жамоа ҳисобида 9 карра Бельгия кубоги ғолиблиги ва12 марта эришилган Бельгия Суперкубоги мавжуд. Аммо “Андерлехт” Еврокубокларда анча вақтдан буён кўнгилдагидек қатнаша олмаяпти.Жамоа яқин йиллар ичида яна қитъа миқиёсидаги мусобақаларда муаваффақиятли иштирокни кўзламоқда. Кўрамиз, бу амалга ошармикан…
 
11. Аякс (Голландия)
Голландия чемпиони – 33 марта
Голландия кубоги соҳиби – 18 марта
Голландия Суперкубоги эгаси – 8 марта
Чемпионлар Лигаси ғолиби – 4 марта
Европа Лигаси ғолиби – 1 марта
Европа Суперкубоги соҳиби – 3 марта
Интертото кубоги ғолиби – 1 марта
Қитъалараро кубок соҳиби – 2 марта

9e0873b7556938808f4f917d713bfb97.jpg

Амстердамнинг “Аякс” клубини бутун жаҳонда яхши билишади. Зеро мазкур клуб ўз академия тарбияланувчилари билан донг таратган. Лекин “Аякс”ни қўлга киритган ютуқ-у совринлари ҳам жаҳонга машҳур қилган, десак муболаға бўлмайди. Зеро “Аякс” 33 марта Голландияда тенгсиз жамоа деган номга сазовор бўлган. Қолаверса, ушбу клуб 18 бор мамлакат кубогига ҳам эга чиққан.Аср бошида Еврокубокларда ҳам анча муваффақиятли одимлаган амстердамликлар Чемпионлар Лигасида ҳам, УЕФА кубогида ҳам, Интертотокубогида ҳам зафар қучишга эришади.
 
10. Бенфика (Португалия)
Португалия чемпиони– 33марта
Португалия кубоги соҳиби – 28 марта
Португалия Лига кубоги соҳиби – 5 марта
Португалия Суперкубоги соҳиби – 5 марта
Чемпионлар Лигаси ғолиби – 2марта

a24743199207ea5a374210ffc954f602.jpg

Португалияда эса “Бенфика” энг кўп сорвинларга эга чиққан клуб саналади.“Бенфика” ҳисобида 33 та чемпионлик унвони мавжуд.Жамоа 28 марта мамлакат кубогини қўлга киритгани ҳам тақсинга сазовордир. Португалияда ички мусобақаларнинг барчасида камида 5 марта ғолибликни қўлга киритган бу клуб халқаро майдонда ҳам 2 бор Чемпионлар Лигасида бош совринга эришгани билан мақтана олади.
 
9. Ривер Плейт (Аргентина)

Аргентина чемпиони – 35 марта
Либертадорес кубоги соҳиби- 2марта
Қитъалараро кубок соҳиби – 1 марта

99531d0ea375c99b56e0b11d9d06f7f9.jpg

“Ривер Плейт”илк бор 1920 йилда Аргентина чемпионлигини қўлга киритганди.Аммо у пайтларда ҳали профессионал лига фаолияти йўлга қўйилмагани боис мазкур чемпионлик инобатга олинмайди. Шундай бўлсада 1930 йилда “Ривер” ўз ниятига етади ва илк бор Аргентинада ўтказилган профессионал чемпионатда зафар қучишга муваффақ бўлади. Шундан сўнг “Ривер Плейт” яна 34 марта чампион бўлишга эришади ва Аргентинанинг энг кўп совринларга эга чиққан жамоаси номини олади. Бу борада “Ривер”га хатто унинг азалий рақиби – “Бока Хуниорс” ҳам тенглаша олмайди…
 
8. Ал Аҳли Қоҳира (Миср)

Миср чемпиони – 37 марта
Миср кубоги соҳиби – 35 марта
Миср Суперкубоги соҳиби – 7 марта
Африка чемпионлар лигаси ғолиби – 8 марта
КАФ Суперкубоги соҳиби – 6 марта

e91033180f64eddc5998c33dc5cec480.jpg

Қоҳиранинг “Ал Аҳли” жамоаси бутун Африкадаги энг совриндор жамоа саналади.Миср байроқдори ўз миллий чемпионатида 37 мартағолибликни тантана қилган. Бундан ташқари “Ал Аҳли” 35 карра Миср Кубоги соҳиби ҳам саналади.Миср шарафини халқаро ареналарда ҳам муносиб ҳимоя қилиб келаётган ушбу клуб КАФ Чемпионлар Лигасида 8 марта чемпионликка эришгани ҳам кўп  нарсадан далолат бериб турибди. Нима дедингиз…
 
7. Олимпия (Парагвай)
Парагвай чемпиони – 39 марта
Либертадорес кубоги соҳиби – 3 марта
Либертадорес Суперкубоги соҳиби – 1 марта
Қитъалараро кубок соҳиби – 1 марта

20777585e9a5dee794c4b4c06affba20.jpg

Асунсьон шаҳри жамоаси саналадиган “Олимпия” Парагвайда тенгсиз клубдир.Нега дейсизми?!Ахир, мамлакатнинг 39 карра чемпиони шундай номга лойиқ эмасми?!Ҳа чиндан ҳам, “Олимпия” 39 бор Парагвай чемпионатида олтин медалларга эга чиққан. Қолаверса, жамоа Либертадорес кубогида ҳам зафар қучишга муваффақ бўлган.Бундай совринлар билан парагвайлик мухлислар бемалол мақтанишса арзийди, наздимизда…
 
6. Олимпиакос (Греция)

Греция чемпиони – 41 марта
Греция кубоги соҳиби – 26 марта
Греция Суперкубоги соҳиби – 4 марта

314e3eb4ee4da45052df83076a67ee0e.jpg

“Олимпиакос”га Грецияда қўлга киритилган совринлар бўйича тенглаша оладиган клуб йўқ.Хатто “Панатинаикос” ҳам ушбу клубга чемпионлик унвони сони бўйича ҳавас (агар ҳасад бўлмаса) кўзи билан қарайди. Зеро “Олимпиакос” 41 карра Греция чемпиони ҳисобланади. Қолаверса, жамоа 26 бор мамлакат кубогини ҳам қўлга киритган.Аммо “Олимпиакос” ҳеч ҳам қитъа миқиёсидаги турнирларда зафар қуча олмаган.Аянан манашу жиҳат “Олимпиакос” мухлисларини хушнуд этмайди…
 
5. Насьональ (Уругвай)
Уругвай чемпиони – 44 марта
Либертадорес кубоги соҳиби – 3 марта
Қитъалараро кубок соҳиби – 3 марта

6c506e768d9262c8e77768a39444ae24.jpg

Уругвайда миллий чемпионат узоқ 1900 йилдан буён ўтказиб келинади.“Насьональ” эса илк чемпионлик унвонини 1902 йилда қўлга киритган.Ўшанда жамоа биринчи бор жиддий муваффақиятга сазовор бўлганди. Бугунгача бўлган вақт мобайнида мазкур клуб яна43 бор мамлакат чемпиони деган шарафли номзга сазовор бўлди. “Насьональ” мухлислари бундан ташқари Либертадорес кубогидаги 3 та чемпионлик билан ҳам фахрланиб юришади.
 
4. Селтик (Шотландия)

Шотландия чемпиони – 45 марта
Шотландия кубоги соҳиби – 36 марта
Шотландия Лига кубоги соҳиби – 15 марта
Чемпионлар Лигаси ғолиби – 1 марта

70b195aa2ab2ab25bca718e1c7e3ce26.jpg

“Селтик” жамоаси 45 карра Шотландиячемпиони саналади.Лекин шунда ҳам жамоа ўз мамлакатининг энг совриндор жамоаси эмас.“Селтик”нинг ашаддийрақиби ҳисобланадиган “Глазго Рейнжерс” ҳисобида чемпионлик унвонлари сони бироз кўпроқ.Лекин шундай бўлса ҳам “Селтик” мухлислари ўз жамоалари билан фахрланиб юришади. Зеро 45 мартаШотландия чемпиони бўлиш ва 36 марта мамлакат кубогини қўлга киритиш ҳар қандай жамоа (“Рейнжерс” истисно) эплай оладиган иш эмас…
 
3. Пеньяроль (Уругвай)
Уругвай чемпиони – 49 марта
Либертадорес кубоги соҳиби – 5 марта
Қитъалараро кубок соҳиби – 3 марта

adfd6002d1c124df500a873ca6e7efe2.jpg

“Насьональ” 44 мартаУругвай чемпионлигини қўлга киритган. Лекин Уругвайда яна бир жамоа борки, у бу борада мамлакат рекордчиси саналади. Бу – “Пеньяроль” клубидир. Монтевидео шаҳри жамоаси ўз тарихида 49 мартамамлакат чемпионати олтин медалларига эга чиққан. Бундан ташқари усбу клуб Либертадорескубогида ҳам 5 марта зафар қучгани тақсинга сазовор…
 
2. Линфилд (Шимолий Ирландия)

Шимолий Ирландия чемпиони – 51 марта
Шимолий Ирландия кубоги соҳиби – 42 марта
Шимолий Ирландия Лига кубоги соҳиби – 9 марта

ad4d1e182dfab7ffd3f29c470c3701a6.jpg

Шимолий Ирландия чемпионати ярим-профессионал чемпионат мақомида бўлса ҳам унинг бошланиш тарихи узоқ 1890 йилга бориб тақалади. Биласизми, ўшнда илк чемпионатни “Линфилд” номли жамоа ютган экан. Қизиқ жиҳати шундан иборатки, тахмин қилиб кўрингчи, шундан кейин ушбу жамоа яна неча бор мамлакат чемпионатида зафар қучишга муваффақ бўлган экан… Роппа-роса 50 марта! Бу ҳақиқат, азиз дўстлар! “Линфилд” - Шимолий Ирландиянинг тенгсиз жамоасидир ва у шу пайтга қадар 51 бор миллий чемпионатда олтин медалларни қўлга киритган. Аммо бу жамоа халқаро майдонда унчалик муваффақиятли иштриок эта олмаяпти.Балким, бу ҳол тез орада ижобий томонга ўзгарар?! Ким билади, дейсиз…
 
1. Глазго Рейнжерс (Шотландия)

Шотландия чемпиони – 54 марта
Шотландия кубоги соҳиби – 33 марта
Шотландия Лига кубоги соҳиби – 27 марта
Кубок эгалари кубоги ғолиби – 1 марта

d5621d10dee6fa4388a302360b9527cc.jpg

45 карра Шотландия чемпиони бўлган “Селтик” ушбу юртда энг совриндор жамоа эмас экани ҳақида айтиб ўтдик.Шотландияда “Глазго Рейнжерс” деган жамоа ҳам борки, у 54 бор мамлакат чемпионати олтин медалларини ўзиники қилиб олган.“Рейнжерслар” 54 та чемпионлик унвонига қўшимча равишда 33 мартамамлакат кубогига ҳам сазовор бўлишгани диққатга сазовор. Аммо жамоа ҳозирги кунда нафақат чемпионлик унвонлари сонини кўпайтириб олиш, балки хатто юқори ўринлар учун ҳам курашиш имконига эга эмас. Зеро “Глазго Рейнжерс” ҳозирда Шотланд премьер лигасида эмас, чемпионшипида иштирок этмоқда. 2011 йилги хунук воқеалардан сўнг мазкур жамоа қуйи дивизионга тушириб юборилди ваШотланд чемпионатида интрига йўқолди. Мухлислар жорий мавсумда “Рейнжерс”нинг қайтишини кутишганди.Аммо премьер лигага қайтиб чиқишга уринган “Рейнжерс” жорий мавсумда муваффақиятсизликка учради. Жамоа плей-офф баҳсида имкониятни бой берди ва олий дивизионга қайтиш масаласини янабир йил кейинга суришга мажбур бўлди. Нима ҳам дея олардик, шотланд мухлисларига сабр-тоқат тилаймиз ва Глазго шаҳри дербисининг тез орада ўз шиддатини қайтиб олишига умид қиламиз. Зеро “Селтик” ва“Глазго Рейнжерс” чемпионлик учун жиддий кураш олиб бормас экан, “миллионлар ўйини” шайдолари мазкур чемпионатни катта иштиёқ билан кузатишмайди…

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:22, 04.08.2015.
Ўқилди: 14751 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.