Каталония клуби спорт директори Роберто Фернандес “Барселона”нинг ёзги трансферлар вақтида Поль Погбани сотиб олмоқчи эмаслигини маълум қилди.
“Погба? Биз дунёнинг ҳамма футболчиларини бир вақтнинг ўзида сотиб ололмаймиз. Албатта, у ажойиб футболчи, лекин айни вақтда биз унинг трансфери бўйича музокаралар олиб бормаяпмиз”, - дея Фернандес сўзларини келтиради Bombardir.ru.
Аввал “Барселона”нинг Поль Погба хизматларига қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Шунингдек, “Ювентус” хавбеки хизматларига “ПСЖ”, “Реал” ва “Челси” жамоалари ҳам бефарқ эмасликлари ҳақида гап-сўзлар ҳам йўқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Поль Погба янги мавсумда “Ювентус”да афсонавий 10-рақамда ҳаракат қилиши бугун маълум бўлганди.