Буюк Британиянинг таниқли нашрларидан бири бўлган The Independent газетасида ЕЧЛ қуръасига бағишланган мақолада Қозоғистоннинг “Остона” клуби Афғонистон вакили сифатида қайд этилган, деб хабар қилмоқда Championat.com.
Мақолада “Манчестер Сити” клуби учун қуръанинг яхши ёки ёмон бўлиши хусусида сўз юритилган. Муаллиф Қозоғистоннинг “Остона” жамоаси, шунингдек, “ПСВ” ва “Олимпиакос” “шаҳарликлар” учун энг яхши квартет бўлиши мумкинлиги қайд этган.
“УЕФА коэффициентларига кўра “Остона” турнирнинг энг кучсиз клуби ҳисобланади. Афғон клуби “АПОЭЛ”ни икки ўйин натижасига кўра мағлубиятга учратиб гуруҳ босқичига чиққан. Клуб ЕЧЛ гуруҳ босқичида Афғонистон шарафини ҳимоя қилаётган тарихдаги биринич жамоа”, — дейилади мақолада. маълум вақт ўтганидан кейин Афғонистон номи Қозоғистонга ўзгартирилган.