«Монако» ва «Валенсия» клублари 26 ёшли тунислик футболчи Айман Абденнурнинг трансфери борасида келишувга эришишди.
Абденнур тиббий кўрикдан ўтди ва "Валенсия" билан 5 йиллик шартнома имзолади. Бонуслар билан инобатга олганда футболчининг нархи 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.