«Манчестер Юнайтед» дарвозабон Давид Де Хеани “Реал”га трансфер ойнаси ёпилгунга қадар сотишга тайёрлигини айтмоқда.
Бироқ бунинг учун Мадрид клуби ўйинчининг трансфери бўйича расмий музокаралар бошлаши керак. “МЮ” ҳозирча Де Хеанинг сотиб олиниши бўйича таклиф олмади.
Шунингдек, дарвозабоннинг ўзи ҳам трансфер қилиниши ҳақида расман мурожаат қилмаган.
Манкунианликлар Де Хеани сотиб юборадиган бўлсалар, “Аякс” дарвозабони Яспер Силлессенни сотиб олишни мўлжаллашмоқда.