"Манчестер Юнайтед" жамоасининг бельгиялик ёш яримҳимоячиси Аднан Янузай бугун Дортмунднинг "Боруссия" жамоасига ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Sky Sports хабар қилган.
Хабарда айтилишича, томонлар футболчининг 1 йил давомида Германияда ижара асосида ҳаракат қилиши бўйича келишиб олишган. Бироз олдинроқ, Янузай "МЮ"нинг асосий таркибига кирмоқчилиги ва жамоани тарк этмаслигини айтганди.
Маълумот учун, Янузай янги мавсумда АПЛнинг 2 турида майдонга тушди ва бир гол урди. АПЛнинг 3 ва 4-тур ўйинларида эса у иштирок этмаганди.