Испан нашрлари тарқатган хабарга кўра, "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеанинг "Реал"га ўтиши амалга ошмади.
Кун давомида олиб борилган музокаралар натижасида томонларнинг келишувига кўра, мадридликлар посбон учун 25 миллион евро ва Кейлор Навасни беришлари керак эди. Навасга асосий таркибда жой кафолатланганидан кейин у ҳам Манчестерга кўчиб ўтишга розилик берган. Барча ҳужжатлар ва шартномалар расмийлаштирилган, аммо трансфер вақти сўнггига қадар улар Ла лигага тақдим қилинмаган. Шу боис, мазкур трансфер амалга ошмай қолди.
"As" нашри бунда "Манчестер Юнайтед"ни айблаб чиққан бўлса (факс ўз вақтида Ла лигага юборилмаган), бошқалар трансферни сўнгги кунгача чўзиб келган "Реал"ни айбдор қилмоқда.
Катта эҳтимол билан Давид де Хеа "МЮ"да, Кейлор Навас эса "Қироллик клуби"да қолди.