“Интер” ва “Севилья” ҳимоячи Марко Андреолли ижарасини келишиб олишди, деб хабар тарқатган Sports.ru.
Андалусия клуби 29 ёшли италиялик футболчини 2015/16-йил охиригача ижарага олган ва шартнома муддати тугагач товон пули эвазига сотиб олиши мумкин.
Аввал “Интер” ярим ҳимоячилар Фелипе Мело ҳамда Адем Ляйични қўшиб олган ва Эрнандесни “Ювентус”га ижарага берганди.