"Реал" жамоаси "МЮ" дарвозабони Давид Де Хеага футболчининг мадридликлар сафига ўтиши борасида юзага келган муваффақиятсизликдан кейин 1 мавсум давомида ўйин амалиётисиз қолиши мумкинлиги туфайли 10 млн евро миқдорида товон пули тўлаб беради. Бу ҳақда As нашрида хабар берилган.
Бундан олдинроқ, футболчи учун 5 млн евро миқдорида товон пули ажратилгани ҳақида маълум қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Давид Де Хеанинг трансфери бўйича бир неча ойлардан бери муҳокама ва музокаралар ўтказилди ва якунда муваффақиятсиз якунланди. Аввалига "МЮ" дарвозабонни 25 млн евро эвазига сотгани ҳақида хабар қилинганди.
Аммо Испанияда ёзги трансферлар даричаси ёпилиб қолди ва "Реал" Де Хеани Ла Лига учун қайдномадан ўтказишга улгурмади.
"МЮ" бош мураббийи Луи ван Гаал эса уни янги мавсум учун асосий дарвозабон сифатида кўрмаяпти ва Ромерони асосий таркибда туширмоқда.