Кириш Регистрация
30/01 11:00 Саудия Арабистони 0-2 Эрон
30/01 13:00 Австралия 2-4 Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия 0-7 Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон 0-3 Япония
31/01 00:45 Лацио - Женоа
31/01 01:00 Эспаньол - Алавес
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Англия терма жамоаси собиқ яримҳимоячиси Дэвид Бекҳэм ўзининг имзоси туширилган «Арсенал» клуби футболкасини 10 минг фунт стерлингга сотиб олди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Бекҳэм мазкур либосни Лондондаги хайрия тадбири доирасида 1 сентябрь куни 13 ёшга тўлган ўғли Ромеонинг туғилган кунига совға сифатида сотиб олган. Ромео «Арсенал» клуби мухлиси бўлиб, сўнгги уч йил давомида «канонирлар» футбол академияси шуғулланган ва жорий йилнинг февралида у ердан ҳайдалганди. Мазкур хайрия тадбири доирасида жами 7 миллион фунт стерлинг маблағ йиғилди. Тадбирдан йиғилган пуллар турли хил оғир хасталикка чалинганларни музикотерапия орқали даволаш учун сарфланиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Дэвид Бекҳэм ўз вақтида Англиянинг «Манчестер Юнайтед», Испаниянинг «Реал», Италиянинг «Милан», Франциянинг «ПСЖ» ва АҚШнинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клублари сафида тўп сурган. Англия терма жамоаси сафида эса 115та ўйинда майдонга тушиб, 17 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлган. 2013 йилнинг май ойида футболчи фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилганди.

Киритилди: 16:31, 03.09.2015.
Ўқилди: 4194 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.