“Ювентус” дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳозирча Италия терма жамоасидаги фаолиятини якунламаслигини маълум қилди.
“Тан олишим керак, 150 та учрашув – бу жуда кўп. Аммо умид қиламанки, мен ҳали яна кўп учрашувларда юқори савияда ўйнай оламан.
Шундай бўлса-да, мен ўз олдимга терма жамоа сафида 200 та учрашув ўтказишни мақсад қилиб қўймайман”, - дея sports.ru Буффонинг фикрларини келтиради.
Эслатиб ўтамиз, бугунги Евро-2016 саралаши доирасида Болгарияга қарши бўлиб ўтадиган баҳс Буффон учун Италия термаси сафидаги 150-учрашувга айланади.