«Интер» бош мураббийи Роберто Манчини Италия А серияси бош мураббийлари ўртасида энг кўп маош оладиган мутахассис ҳисобланади. "Интер" раҳбарияти унга 4 миллион евро йиллик маош тўлайди.
«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри йилига 3,5 миллион евро олса, "Рома" устози Руди Гарсиянинг маоши – 2,8 миллион евро.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» бош мураббийи Синиша Михайлович йилига 2 миллион евро ишлаб топса, Маурицио Саррига «Наполи» 800 минг евро тўлайди.
А серияда энг кам маош оладиган мураббий «Эмполи» устози Марко Жампаоло ҳисобланади – 200 минг евро.