Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Ҳой, ҳакам, сен бақалоқсан!»

Баҳо:
+ | -

Майдон эгаларининг минимал устунлиги (1:0) билан якунланган «Томь»-«Газовик»  беллашувидан кейин меҳмон жамоа бош мураббийи Роберт Евдокимов ён чизиқ ҳакамини аламли иборалар билан «сийлади»: «Ҳой ҳакам, сен бақалоқсан!» Кейинчалик мураббий россиялик касбдошимизга кўнглини очди: «Ён чизиқ ҳаками хусусида умуман оғиз очмайман. Наҳотки у яққол офсайдни кўрмаган бўлса? Ҳуштак янграши ҳамоноқ майдондан бунчалик тез «қуён» бўлган ҳакамни биринчи марта кўриб турибман. Менимча, у ўз айбини сезган. Уни муҳокама қилиш тегишли мутахассислар ваколатига киради».

Тортишувлар  бор жойда баҳс-мунозара бўлиши турган гап. Кимдир мамнун, кимдир норози... Мураббийларнинг реферилар хусусида билдирган фикрлари билан танишиш истаги туғилса, қуйидаги мақолани мутолаа қилишни тавсия этамиз.

«Курси ва ҚизиҚарли китоб зарур»

ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидан ўрин олган «Арсенал»-«Андерлехт» учрашувидан кейин «тўпчилар» бош мураббийи Арсен Венгер аламдан ўзини қўярга жой тополмади. Чунки 3:0 ҳисобида олдинда бораётган жамоаси якунда дуранг билан кифояланиб, қимматли 2 очкодан маҳрум бўлди. Дарҳақиқат, лондонликлар дарвозасига урилган голларнинг бири яққол офсайд ҳолатида амалга оширилганди. Қоида бузилганини на ён чизиқ ва на дарвоза ортидаги ҳакам кўрганди. «Билмайман, дарвозалар ортида турган йигитларга нима учун ҳақ тўланади? Бу - нафақат мени, балки барча мухлису мутахассисларни қийнаётган савол. Яхшиси, бу ҳакамларга курси ва қизиқарли китоб тақдим этиш керак. Пьерлуижи Коллинанинг айтишича, дарвоза ортидаги ҳакамлар - ажойиб топилма! Аммо бугунгидек воқеаларга дуч келгач, бошинг қотиб қолади».

«Кал калга ёрдам беради!»

Россия чемпионатининг 9-тур доирасидаги «Ростов»-«Терек» учрашуви ниҳоясига етгач, мезбонлар устози Игорь Гамула Режиналь Горонинг ўйиндан четлатилишини қуйидагича шарҳ­лади: «Учрашув бошланиши арафасида бош ҳакам Карасёвга ҳазиллашиб шундай дедим: «Кал калга ёрдам бериши керак». У менга ёрдам берди! Бугунги «холис хизмати»дан кейин бошимда сочлар ўсиб чиқиб, ғазабдан тикка бўлди. Унинг эса парвойи палак. Ахир ўзингиз ўйлаб кўринг, ўзаро курашга киришган ўйинчилар инерция таъсирида йиқилиши мумкин-ку. Шогирдим муғомбирлик қилдими? 100 фоизга аминманки, бу симуляция эмас. Майдон марказида симуляция ишлатишдан не наф?».

 

«Ҳой ҳакам, сен ўта баҚалоҚсан!»

Сўзга чечанлиги билан ном қозонган Жозе Моуриньо нафақат ўйинларни таҳлил қилишни, балки реферилар фаолиятини шарҳлашни ҳам ўрнига қўяди. Қизиғи, «Беназир»нинг наз­дида доимо ҳакамлар айбдор. «Челси» учун ноқулай тақвим тузилишида ҳам, рақобатчиларнинг «кўклар»дан очко тортиб олишларида ҳам ҳакамларнинг таъсири бор. Масалан, «Тоттенхэм»­га қарши баҳсда имконият бой берилгач, португалиялик мутахассис асабларини жиловлай олмади ва ҳакам шаънига «ибратли сўзлар» ёғдирди: «Ҳой ҳакам, сен бақалоқ бўлганинг учун учрашувларни бошқаришга ярамайсан. Сен туфайли биз муҳим 3 очкони йўқотдик. Аслида сенинг жойинг нафақахўрлар орасида». Хайриятки, учрашув рефереси Фил Дауд португалиялик мутахассисга жавоб қайтармади. Лекин ФА португалиялик мутахассис устидан жиноий иш қўзғатиб, суриштирув ишларини бошлаб юборди.

 

«Хорижлик масхарабозлар ва россиялик «фаришталар»

2006 йилда бўлиб ўтган «Пойтахт дербиси» - ЦСКА-«Спартак» баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Бундан норози бўлган Валерий Газзаев франциялик Лорен Дюамель етакчилигидаги ҳакамлар бригадасини танқид остига олди. «Армиячилар»нинг ўша пайтдаги бош мурабийи жамоа дарвозасидан жой олган тўплардан бири ўйиндан ташқари ҳолатда киритилган, деган фикрни илгари сурди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Валерий Георгиевич франциялик ҳакамларни хорижлик масхарабозларга қиёслаб, уларнинг россиялик касбдошлари «фаришталар» эканини таъкидлаганди. Мураббийнинг фикрича, Дюамель Карвальюга нисбатан ишлатилган қўполликни жазосиз қолдирган. Агар у хатога йўл қўймаганида «Спартак» аъзоси майдонни барвақт тарк этарди.

«Егоров мени ёқтирмайди»

2011 йили Лучано Спалетти раҳбарлигидаги «Зенит» чемпионат доирасидаги 12-турда «Динамо» билан 1:1ҳисобидаги дурангга имзо чекканди. Италиялик мураббийга учрашув ҳаками Игорь Егоров ўйинга 4,5 дақиқа қўшиб бергани маъқул келмади. Айнан шу қўшимча вақт мобайнида «динамочилар» жавоб тўпини киритиб, мағлубиятдан қутулиб қолишганди. «Мен эҳтиросларга берилмайман. Ҳакам ўйиннинг асосий қисмига 4 дақиқа қўшиб берди. Яна ўйинчи алмаштирилгани учун 30 сония қўшди. Ҳаммаси бўлиб 4,5 дақиқа! Ахир ҳар бир ишни қоидадан четга чиқмаган ҳолда, регламентга биноан бажариш лозим эмасми? Бу ҳакам мени ёқтирмаслигини аввал ҳам айтиб ўтгандим», - деди Спалетти.

 

«Ҳакамлар кўпайса, кўзлар кўп бўлади»

Рафаэль Бенитес «Наполи»га устозлик қилиб юрган кезлари «Аталанта»га қарши учрашувни «ёниб» шарҳлаганди. Унинг дарғазаблигига рақибнинг неаполликлар дарвозасига урган голи сабаб бўлди. Бенитеснинг фикрича, «Аталанта» вакили Маурисио Пинилья Энрикедан тўпни ўйин қоидасини бузиш орқали тортиб олиб, оқибатда дарвозани ортиқча қийинчиликларсиз ишғол этган. «Пинильянинг голи ҳакамларнинг бепарволиги туфайли юзага келди. Ишончим комилки, 4 нафар ҳакамнинг бирортаси қоида бузилганини кўрмади. Акс ҳолда, ўйин тўхтатиларди. Ҳа, бутун фаолиятим давомида мени илк марта майдондан четлатишди. Ваҳоланки, футболчи сифатида 600 мартадан кўпроқ майдонга тушган бўлсам, бирор марта огоҳлантириш олмагандим. Демак, шунчалик дарғазаб бўлишимга асос бор. Хатоларга йўл қўймасдан ишлаш учун 6 нафар рефери камлик қилади. Майдоннинг қарама-қарши томонларига яна биттадан ҳакам зарур. Шунда улар барча воқеалардан бохабар бўлишади. Улар қанча кўп бўлса, назорат қилувчи кўзлар шунча кўп бўлади».

 

«Ҳакам эмас, «киллер»

Россиялик мураббий Анатолий Байдачний 2000 йили Новороссийскнинг «Черноморец» клубини қабул қилиб олди. Унинг шогирдлари «Сатурн» билан дурангга имзо чекишгач, мураббий Андрей Бутенконинг ҳакамлик савиясини қуйидагича баҳолади: «Бу оқшом биз футбол беллашувига эмас, буюртма асосидаги қотилликка гувоҳ бўлдик. Майдонда рефери эмас, чинакам «киллер», ҳаракатланди. У жамоа­мизни шафқатсизларча ўлдирди».

Дарҳақиқат, Бутенко ўшанда майдон эгаларини 2та 100 фоизли пенальтидан маҳрум этган, баҳсли вазиятларнинг барчасида «Сатурн» фойдасига қарор чиқариб, мезбонлар ўйинчисини ҳеч қандай сабабсиз майдондан четлатганди. Хуллас, у очиқ-ойдин меҳмонларга ён босганлиги яққол кўриниб турганди. Шундан кейин Анатолий Байдачнийнинг учрашув арафасидаги хавотири нечоғли ўринли эканлиги ўз исботини топди: «Мен кўпроқ иккинчи даврадаги ҳакамлик савиясидан қўрқяпман».

Мухлислар билан ҳамфикр мураббий

Ҳакамлик билан боғлиқ энг кутилмаган шарҳни украиналик мураббий Николай Павловдан олдик. 2004 йили у Мариуполнинг «Ильичевец» клубига бош мураббий этиб тайинланди. Учрашувлардан кейинги матбуот анжуманларининг бирида у ўз эҳтиросларини жиловлай олмади: «Пенальтини инобатга олмаганда, ўйин қизиқарли кечди, дейиш мумкин. Гарчи хавфли вазиятлар кўп юзага келмаган бўлса ҳам. Ҳакам хусусида эса ҳеч нарса дея олмайман. Лекин кўпчилик мутахассисларнинг гувоҳлик беришларича, уй учрашувларимизнинг аксариятида реферилар жамоамизни ҳақли пенальтидан маҳрум этишган, эвазига мухлисларнинг куракда турмайдиган ҳақоратларини эшитишга мажбур бўлишган. Бугун ҳам шундай ҳолат кузатилди ва мен ишқибозлар фикрига тўлиқ қўшиламан».

Таъкидлаш жоизки, Николай Павловнинг куюниши эътибордан четда қолмади - уни бир йиллик муддатга дисквалификация қилишди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 20:08, 06.09.2015.
Ўқилди: 3792 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.