Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Футбол тараққиёти индекси

Баҳо:
+ | -

Москвада ФИФАга аъзо мамлакатлардаги футбол тараққиёти индексини аниқлаш учун методология, методика ва модель яратиш мавзусида махсус тадбир бўлиб ўтди. Лойиҳани Г.В.Плеханов номидаги РЭУ (Россия экономика университути)нинг Спорт саноати менежменти ва маркетинги кафедраси тақдим этди. Хўш, бундай рейтинг тузишнинг моҳия­ти нима? Ундан қандай наф бор?

Футбол тараққиёти индексини аниқлаш учун асосан 3та йўналишдаги кўрсаткичлар ҳисобга олинган:

1. Спорт натижалари: миллий жамоаларнинг ФИФА рейтингидаги мав-қеи; ёшлар, ўсмирлар ва аёллар терма жамоалари ҳамда клубларнинг йирик халқаро турнирлардаги ютуқлари.

2. Футбол оммавийлиги: клублар сони; мухлисларнинг қизиқиши; олий дивизион ўйинларига мухлислар ташрифи.

3. Футбол тараққиёти учун шарт-шароит: мураббийлар сони; рўйхатдан ўтган футболчилар сони; уларнинг аҳолига нисбатан фоизи; халқаро мақомдаги ҳакамлар сони; футбол майдонларининг умумий сиғими; миллий футбол федерацияси қанотидаги терма жамоалар сони; аҳолининг турмуш даражаси; соғлиқни сақлаш ва таълим-тарбия ишлари; бизнес билан шуғулланиш имконияти; коррупцияга қарши кураш ва ҳоказо.

Тадқиқот лойиҳаси ФИФА таркибига кирувчи мамлакатлардаги футбол тараққиёти даражасини баҳолаб боришга йўналтирилган. Муаллифларнинг таъкидлашларича, миллий футбол федерациялари (ассоциациялари) ушбу моделга қараб, футбол тараққиёти бўйича дастурларни назорат қилишлари мумкин. Яъни оқсаётган йўналишларга эътиборни кучайтириб, барчасини талаб даражасида йўлга қўйиш имконияти бор. Тахмин қилинишича, FDI (футбол тараққиёти индекси) рейтинги ҳар йили янгиланади. Навбатдаги рейтингни шакллантиришда яна бир қатор янги жиҳатлар ҳам эътиборга олинади. Булар - мамлакатда футбол анжомлари савдосининг ҳажми, медиа ишлари, футбол академиялари ва футбол тараққиёти марказлари сони. Тадқиқотнинг асосий мақсади футбол бошқаруви тузилмасида эффектли ҳаракатларни оширишдир. Тадқиқотчиларнинг айтишларича, лойиҳа яқин орада ФИФА раҳбариятига тақдим этилади ва келажакда халқаро даражада янада мукаммаллаштирилиши эҳтимоли катта.

 

1.     Германия         6                      8                      69                    83

2.     Франция          24                    62                    62,5                 148,5

3.     Голландия       35                    43                    75,5                 153,5

4.     Англия             31                    36                    99                    166

5.     Италия             24                    48                    116,5                188,5

6.     Бразилия         11                    68                    149                  228

7.     Бельгия           59                    89                    85                    233

8.     Испания           13                    79                    146,5                238,5

9.     Аргентина        13                    98                    152,5                263,5

10.    Чили                47                    60                    177                  284

11.    АҚШ                73                    53                    161                  287

12.    Швеция            112                  65                    129,5                306,5

13.    Австрия           112                  77                    145                  334

14.    Чехия              73                    83                    192                  348

15.    Дания              115                  81                    173,5                369,5

16.    Польша           131                  128                  123                  382

17.    Швейцария      61                    99                    224,5                384,5

18.    Португалия      24                    136                  234                  394

19.    Мексика           45                    115                  236                  396

20.    Россия             63                    154                  187,5                404,5

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 22:17, 06.09.2015.
Ўқилди: 3021 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.