Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Аёллар футболи. Бугун Қаршида 14-турнинг марказий учрашуви бўлади

Баҳо:
+ | -

Бугун  XXI Ўзбекистон чемпионати 14-тури давом эттирилади, Қарши шаҳрида бўлиб ўтадиган “Севинч” – “Бунёдкор W” учрашуви турнинг марказий учрашуви дея қаралмоқда.

Албатта бунга сабаблар бор, чунки шу пайтгача футбол бўйича аёллар ўртасидаги чемпионатда “Севинч” жамоаси пешқадамлик қилиб келаётган бўлса, жамоамиз қаторига Бекободнинг “Металлург W” жамоаси ва Тошкентнинг “Бунёдкор W” жамоалари ҳам қўшилишди.

“Бунёдкор W” жамоаси бу йилги чемпионатда турнир жадвалининг 3-поғонасини мустаҳкам эгаллаб турибди. Улар 13 турдан сўнг 28 очко тўплашган. Улар 13 учрашувнинг 9тасида ғалаба, бир дуранг, 3 марта мағлубиятга учрашган. Шунингдек жамоа сафида ҳам кучли футболчилар йиғилишган, уларнинг кўпчилиги мамлакатимизнинг турли терма жамоалари сафида ҳам тўп тепишади.

Бугун “Севинч” жамоаси ўз майдонида чемпионатдаги ана шундай кучли рақибларидан бирини қабул қилади. Олдиндан бемалол айтиш мумкин учрашув анча қизиқарли бўлади. Ўз ўрнида жамоамиз ўзининг мағлубиятсиз ва дурангсиз сериясини давом эттиришни пайида бўлишса, “Бунёдкор W” жамоаси ҳам Қарши шаҳридан қуруқ қайтмасликка ҳаракат қилиши турган гап.

Ўтган турда жамоамиз Тошкентнинг “Локомотив W” жамоасини йирик 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди, “Бунёдкор W” жамоаси эса, Муборакда “Машъал W” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди. Энг қизиғи, бу “Бунёдкор W” жамоасининг жорий чемпионтдаги илк дуранг натижасидир.

Эслатиб ўтамиз, бунгача жамоамиз бугунги рақиби билан биринчи давранинг 3-турида туқнаш келган, учрашув Тошкентда бўлиб ўтган. Жамоамизнинг тўпурари Зебо Жўраеванинг икки голи эвазига ғалабага эришганмиз.

Демак, бугун Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида “Севинч” – “Бунёдкор W” учрашуви бўлиб ўтади, учрашув соат 17:00да бошланади.

Ўзбекистон Аёллар Футбол Ассосацияси томонидан ушбу учрашувга қуйидаги ҳакамлар тайинланган:

XXI Ўзбекистон чемпионати, 14-ур

Қарши ш., “Геолог” стадиони. 07.09.2015. 17:00да

“Севинч” (Қарши) – “Бунёдкор W” (Тошкент)

Бош ҳакам: Жалолиддин Ҳуснитдинов (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Александр Буров (Бухоро), Нигора Муҳаммадиева (Термиз).

Захира ҳаками:  Хуснора Жумаева (Қарши).

Назоратчи:   Тоҳир Тошмуҳаммедов  (Тошкент).

Барча футбол ишқибозларини ушбу қизиқарли учрашувни томоша қилиш учун стадионимизга чорлаб қоламиз.

Манба: pfcsevinch.uz
Киритилди: 10:17, 07.09.2015.
Ўқилди: 2588 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.