Мадриднинг “Реал” жамоасининг қанчалик бадавлат клуб эканлигини жуда яхши биламиз. Шунга қарамай, жамоа пуллари эвазига сотиб ололмаяптирган футболчилари кўпчиликни ташкил қилади. Қуйида шу ҳақда сўз юборади.
Давид Де Хеа (“Манчестер Юнайтед”)
Испаниялик голкипернинг ҳам “Реал”га ўтиши амалга ошмай қолди. Бунга “Манчестер Юнайтед” томонидан қилинган ҳийла сабаб бўлди. Улар трансфер ойнасининг сўнгги кунида музокараларни бошлади ҳамда “Реал”ни лол қолдиришга қарор қилди. Шу тариқа Де Хеа трансфери амалга ошмаяпти.
Поль Погба (“Ювентус”)
Погба ҳам “Реал” учун азалий орзулардан бири бўлиб турибди. Унинг трансферини сотиб олиш учун клуб ҳар қандай маблағни ҳам таклиф қилаётганига қарамай, бу келишув амалга ошмаяпти. Бунга “Юве” қаршилик кўрсатишмоқда.
Серхио Агуэро (“Манчестер Сити”)
Ҳужумда доимо муаммоларга дуч келган “Реал” Агуэрони сотиб олса, янада кучли даражага чиқа олади. “МС” эса Агуэрони сотмаслигини сабаблари кўп. Чунки клубда пул кўп ва даромад олиш учун яхши даражадаги футболчисини сотмайди.
Эден Азар (“Челси”)
Бугунги кунда Месси ва Роналдуга тенглашиши кутилаётган Азар ҳам “Реал”нинг асосий нишонидаги футболчиларидан бири ҳисобланади. Бироқ “Челси” Азарни осонликча сотмайди. Айниқса, Моуриньо бор экан, Азар лондонликлар сафини тарк этмайди.
Марко Ройс (“Боруссия Д”)
Немис футболи ёрқин келажаги сифатида айнан Ройсни кўрсатиш мумкин. Жуда иқтидорли футболчи сифатида танилган Ройс ҳар қандай вазиятда ҳам жамоани кучайтира олади. “Реал”нинг ишқи эса аллақачон Маркога тушиб бўлган. Бироқ ҳарид қилиш чоғида бунга эриша олишмаяпти.