"Реал" клуби президенти Флорентино Перес яқин вақт ичида ҳужумчи Криштиану Роналдуни сотиш нияти йўқлиги ҳақида гапириб ўтди.
У португалиялик футболчини сотилса ҳам катта пулга сотилишини таъкидлаб ўтди. Перес бу ҳужумчи учун парижликлардан жиддий қизиқиш мавжудлиги, агар исташса ўз таркибини Роналду билан кучайтиришлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
"Агар "ПСЖ" Роналдуни қўлга киритимоқчи бўлса, бунинг йўли осон: марҳамат қилиб 1 миллиард евро тўлаб қўйсин.
Футболда бирон нарсани олдиндан айтиш қийин, лекин биз 2016 йилда Криштиану билан хайрлашмоқчи эмасмиз.
Унинг клуб билан шартномаси яна уч йил давом этади", - дейди Cadena COPE нашри Перес сўзларини келтириб.
Эслатиб ўтамиз, ёзда "ПСЖ" футболчи учун 150 млн евро таклиф қилганди.